«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:25
ЎЗO‘Z

Малайзия бош вазири ва ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди

16 авг, 16:43 1 754 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Малайзия бош вазири ва ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди Фото: AP
Малайзия бош вазири Муҳиддин Яссин парламентдаги мухолифат билан музокаралар муваффақиятсиз якунлангандан кейин ўз истеъфосини эълон қилди. У бу қарори ҳақида подшоҳ Абдуллоҳ ал-Мустафо қабулида бўлгандан кейин ўз телемурожаатида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Яссин 16 август эрталаб ҳукуматнинг охирги йиғилишини ўтказган ва шундан кейин подшоҳ қабулида бўлиб, унга истеъфога кетмоқчилиги ҳақида маълум қилган.

“Мен парламентда кўпчилик қўллаб-қувватловини йўқотганим сабабли кетмоқдаман”, деб айтган бош вазир. Подшоҳ саройида таъкидланишича, подшоҳ Яссиннинг истеъфосини қабул қилган, бироқ у янги бош вазир тасдиқлангунча ўз лавозимида қолади. “Айни вақтда подшоҳ парламентни тарқатиш ва муддатдан олдин сайловлар ўтказилишидан манфаатдор эмас”, деб айтилган подшоҳлик саройи баёнотида.

Шунингдек, Малайзия ҳукумати ҳам тўлиқ таркибда истеъфога чиқишга ариза берган.

Таъкидланишича, Яссин овоз беришдаги кичик устунлик билан 2020 йил март ойида бош вазир лавозимини эгаллагандан бери унинг ҳукумати омонатгина қолаётганди. Ҳукмрон коалиция блокида энг йирик ҳисобланган Бирлашган малай миллий ташкилоти (UMNO) партиясидан баъзи депутатлар бош вазирни қўллаб-қувватлашдан бош тортиб, унинг истеъфосини талаб қилгандан кейин Яссинга босим янада кучайган.

Яссин охирги 2 ҳафта давомида парламентдаги мухолиф партиялар билан муросага келишга ҳаракат қилган. Бош вазир уларга бир қатор сиёсий ислоҳотлар, жумладан бош вазир лавозимини эгаллаш максимал муддатини чеклашни, депутатларга бир партиядан иккинчисига ўтишни қонунан тақиқлашни таклиф қилган.

Яссин бу уринишлари бесамар якунлангач, 15 августда ўзининг Малайзия ерлари ўғлонлари бирлашган партиясидаги сафдошларини бош вазир лавозимини тарк этмоқчи эканлигидан хабардор қилган.

Маҳаллий сиёсатшуносларнинг баҳолашича, Яссин парламентнинг 222 депутатидан тахминан 100 нафари томонидан қўллаб-қувватланган.

Малайзия конституциясига кўра, бош вазир парламентдаги кўпчиликнинг қўлловини йўқотса, истеъфога кетиши керак ва подшоҳ парламент ишонч билдирадиган янги бош вазирни тайинлаши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 0
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 1
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар