«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:31
ЎЗO‘Z

Покистон бош вазири: «Ашраф Ғани бор экан, Афғонистонда тинчлик бўлмайди»

12 авг, 22:14 4 639 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Покистон бош вазири: «Ашраф Ғани бор экан, Афғонистонда тинчлик бўлмайди» Покистон бош вазири Имрон Хоннинг фикрича, Ашраф Ғани Афғонистон президенти бўлиб турар экан, «Толибон» ҳаракати ҳукумат билан тинчлик музокараларини олиб бормайди. Покистон ҳукумати раҳбари бу ҳақда Reuters агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Имрон Хон Афғонистондаги можарони ҳозирги шароитда тинч йўл билан ҳал қилиш қийин эканлигини таъкидлади.

«Мен «Толибон»ни уч-тўрт ой аввал бу ерга уларнинг олий раҳбарият вакиллари келганида (тинчлик музокараларининг зарурлигига) ишонтирмоқчи бўлдим, – деди Покистон бош вазири. – Толибларнинг шарти шу: Ашраф Ғани (Афғонистон президенти сифатида) бор экан, афғон ҳукумати билан гаплашмайди».

Толиблар ва улар АҚШнинг қўғирчоғи деб ҳисоблайдиган Ашраф Ғани етакчилигидаги ҳукумат вакилларининг ўтган йил сентябрида Қатар пойтахти Дохада бошланган музокаралари ҳеч қандай натижа келтирмади.

Жорий йил 10 август куни Дохада Афғонистондаги қуролли низога ечим топиш мақсадида уч кунлик маслаҳатлашув бошланган, унда бир қатор давлатлар, хусусан, АҚШ вакиллари қатнашмоқда. Афғон сиёсатчилари Покистонни «Толибон»ни қўллаб-қувватлашда айблаб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 110
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 237
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 145
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар