«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:46
ЎЗO‘Z

Германияда нафақахўр эркакнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди

29 июл, 21:55 4 168 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германияда нафақахўр эркакнинг уйи ертўласидан Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли танк топилди
Фото: Die Welt
Германиянинг Хайкендорф шаҳрида яшовчи нафақахўрнинг уйидан «Пантера» танки, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли зенит қуроли, торпедо ва ўқ-дорилар топилди.

Ҳозирда Германия ҳукумати 84 ёшли эркакка қандай жазо қўллашни ҳал этмоқда: прокуратура унга шартли жазо ва 500 минг евро жарима белгилашни таклиф қилган, суд ҳамда ҳимоя эса 50 минг евролик жаримани етарли ҳисобламоқда, деб хабар беради Motor.

Нафақахўрнинг уйидаги тинтув санъат асарини ўғирлашда гумонлангани сабаб ўтказилган. Бироқ натижада қуроллар топилган, ертўлада эса ҳақиқий танк — «Пантера» жойлашган. Германия ҳарбийларининг ўлчовлари бўйича бу каби танк ўртача ҳисобланади, совет ҳужжатларида эса модель оғир синфга киритилади.

Турар жой биноси ертўласидаги танкни чиқариб олиш учун 20 нафар аскар жалб этилган. Улар танкни ташқарига чиқариб олиш ва эвакуаторга юклаш учун тўққиз соат вақт сарфлаган. Ҳарбий техниканинг ташқи кўриниши яхши сақланган, фақат гусеницасидан ташқари.

Ҳозирда нафақахўр ҳарбий қурол-яроқлар айланмасида суд қилинмоқда. Эркакнинг ҳимоячисини таъкидлашича, қуроллар ўз функциясини бажаришга қодир эмас, танк эса металлолом учун харид қилинган.

Мазкур ҳарбий техникаларга АҚШдаги музей вакиллари ҳам қизиқиш билдирган, зенит қуролини эса Германиядаги хусусий коллексионерлардан бири харид қилмоқчи. Суд қарорига кўра, август ойида потенциал харидорлар «далиллар»ни сотиб олиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар