«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:59
ЎЗO‘Z

Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди

17 июн, 19:01 3 874 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди
Фото: AP Photo
Женевадаги учрашувда Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасбига Россия миллий ҳунармандчилик нақшлари билан безатилган ёзув тўпламини, Америка раҳбари Жо Байден эса Путинга авиатор кўзойнак ва биллур ҳайкалча совға қилди.

«Миллий нақшлар туширилган ‘Москва’ ёзув тўплами», — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Байденга совғаси ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Оқ уй хабарига кўра, саммит давомида Байден Путинга махсус тайёрланган қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ва биллурдан ясалган бизон ҳайкалчасини ҳадя қилган.
«Президент Байден президент Путинга Randolph USА томонидан тайёрланган авиатор кўзойнакларини совға қилди», — деди АҚШ маъмурияти расмийси.

Унинг таъкидлашича, 1978 йилдан ушбу компания қирувчи-учувчилар учун мўлжалланган махсус кўзойнаклар ишлаб чиқара бошлаган. Ўшандан бери Randolph USА компанияси АҚШ ва НАТО ҳарбийларини «юқори сифатли ва ишончли авиаторлар» билан таъминлаб келади.

Оқ уй вакили таъкидлашича, АҚШ президенти Путинга, шунингдек, Америка бизонининг биллур ҳайкалчасини совға қилган, бу «мамлакатдаги энг обрўли сутемизувчилардан бирининг улуғвор рамзи бўлиб, ўзида куч, бирлик ва барқарорликни намойиш этади».

16 июнь куни Женевада Байден ва Путиннинг давлат раҳбарлари сифатидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Женевадаги La Grange вилласида ўтказилган. АҚШ президенти Жо Байден Женевага 15 июнь куни, Владимир Путин эса 16 июнь куни келган. Тўрт соат давом этган учрашувда тор ва кенг доирадаги музокаралар олиб борилган. Музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари алоҳида матбуот анжуманлари ўтказган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар