«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:23
ЎЗO‘Z

Ким Чен Ин Путинни «Россия куни» билан табриклади

12 июн, 19:00 2 073 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким Чен Ин Путинни «Россия куни» билан табриклади
Фото: Reuters
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея меҳнат партиясининг Марказий қўмитаси йиғилишида иштирок этди ва мазкур тадбирда Корея яриморолидаги вазият туфайли мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини янада яхшилаш масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар қилган.

«Кенгайтирилган таркибда ўтказилган мажлисда қуролли кучларнинг ҳарбий салоҳиятини яхшилаш ва миллий мудофаа умумий ишида Корея яриморолидаги вазиятга ҳамоҳанг равишда янгича бурилишлар қилиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди», — дейилади агентлик хабарида.

Агентлик айнан қандай муҳим вазифалар белгилаб олинганлигига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ Корея меҳнат компартияси марказий қўмитасининг сиёсий бюроси июнь ойида йил бошида 2021 йил учун белгилаб олинган вазифалар ижроси таҳлили ва муҳокамасига бағишланган ялпи мажлис ўтказиши хабар қилинган.

Шунингдек, агентлик Ким Чен Иннинг Россия президенти Владимир Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллаганини маълум қилган. КХДР етакчиси ўз мактубида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш лозимлигини қайд этган.

«Бу узоқ йиллик тарих ва анъаналарга эга икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга бўлган интилишдир», — дейилган мактубда.

Ким Чен Ин Пхенян ҳамда Москва ўртасидаги муносабатлар Путин билан Владивостокда ўтган биринчи учрашувдан кейин янги босқичга кўтарилгани ва бу барча соҳалардаги самарали ҳамкорликка хизмат қилишини қайд этган.

«Фурсатдан фойдаланиб, Россия президентига масъулиятли вазифасида омад, мустаҳкам соғлик, рус халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман», — дейилади Ким Чен Иннинг мактубида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар