«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади

13 мая, 18:35 2 499 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пашинян Озарбайжонни Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилишда айблади
Фото: «ТАСС»
Озарбайжон ҳарбийлари Сюник минтақасидаги ҳаракатлари билан Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуз қилмоқда. Бу ҳақда Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг сўзларига таяниб, «РБК» хабар берди.

«12 май куни, эрталаб Озарбайжон Қуролли кучлари давлат чегарасини Севлич кўли (Арманистоннинг Сюник вилояти ва Озарбайжоннинг Лачин вилояти ўртасида жойлашган) ҳудудидан кесиб ўтиб, 3,5 км ичкарига киришди. Аслида улар кўлни ўраб олишга ҳаракат қилмоқда. Шубҳасиз, бундай ҳаракатларни қабул қилиб бўлмайди, бу Арманистоннинг суверен ҳудудига тажовуздир», — деди Пашинян.

Пашиняннинг сўзларига кўра, Озарбайжон ҳарбийлари ҳеч қандай қурол ишлатмаган. «Улар ўзларининг хатти-ҳаракатларини қандайдир ўйлаб топилган ва сохта хариталар билан оқлашга ҳаракат қилди. Ваҳоланки, бизда Совет Арманистон, Совет Озарбайжон ва марказий ҳокимият томонидан тасдиқланган харита бор, унда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегара қаерда экани аниқ кўрсатилган», — деди у. Пашиняннинг таъкидлашича, Арманистон «мавжуд вазият билан муросага кела олмайди», аммо масалани дипломатик йўллар билан ҳал қилишни устувор вазифа деб билади.

Арманистон Мудофаа вазирлиги 12 май куни эрталаб Озарбайжон Қуролли кучлари «чегараларни аниқлаштириш» баҳонасида чегара ҳудудларидан бирида муайян ҳаракатларни бажаришга урингани ҳақида хабар берган эди. «Арман бўлинмалари томонидан кўрилган чоралардан сўнг, Озарбайжон ҳарбийлари бу ишни тўхтатди. Вазиятни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Сюник вилояти Арманистоннинг жанубида жойлашган. Ҳудуд ўтган кузда можаро пайтида Озарбайжон армияси томонидан босиб олинган Тоғли Қорабоғ туманлари билан чегарадош. Россия воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тузилган тинчлик шартномасига кўра, Бокуни Нахичеван эксклави ва Туркия билан боғлайдиган йўл минтақадан ўтиши керак эди.

Май ойининг бошларида Пашинян Сюник минтақасида 102-рус ҳарбий базасининг иккита кучли нуқтаси яратилганини эълон қилди. «Бу нафақат Сюник вилояти, балки Арманистон хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ҳам кафолатдир», — деди у. Пашиняннинг сўзларига кўра, республиканинг барча чегараларини ҳимоя қилишни Арманистон-Россия қўшинлари гуруҳи амалга оширади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 2
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 40
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 221
  • Бўлимлар