«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Исроил зарбасидан кейин Ғазо секторидаги 13 қаватли бино қулаб тушди

12 мая, 05:20 2 552 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исроил зарбасидан кейин Ғазо секторидаги 13 қаватли бино қулаб тушди
Фото: Twitter/TRTWorldNow
The Times of Israel нашрининг хабар беришича, «Бурж-Ханади» деб номланувчи бино маъмури зарба берилишидан олдин телефон орқали бу ҳақда огоҳлантирилган. Шундан кейин бинодаги одамлар ва яқин атрофдаги аҳоли ўз уйларини тарк этган.

Таъкидланишича, Исроил ҳарбий авиацияси дастлаб бино томига кичикроқ ракета билан огоҳлантирувчи зарба берган. Ушбу ракета бинога жиддий талафот етказмаган. Бироқ бир неча сониядан кейин бинога кучлироқ ракета билан зарба берилган ва шундан кейин у қулаб тушган.

Ҳозирча Исроил армияси нима учун бинони нишонга олгани сабаби номаълум. Ижтимоий тармоқларда уйнинг зарбага тутилиши видеоси эълон қилинди. Унда бинога иккинчи ракета тегиши билан у қулаб тушганини кўриш мумкин. Ҳужум оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълум қилинмаган.

Айни вақтда Исроил ва ҲАМАС бир-бирига зарбалар беришни давом эттирмоқда. Охирги маълумотларга кўра, Исроилнинг зарбалари оқибатида 28 нафар фаластинлик, жумладан, 10 бола ҳалок бўлган. Ўз навбатида, Исроил ҳудудининг Ғазо секторидан ўққа тутилиши оқибатида 2 аёл ҳалок бўлган, ўнлаб исроилликлар жароҳат олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 0
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар