«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:35
ЎЗO‘Z

Хитой элтувчи ракетасининг бўлаклари Ҳинд океанига қулади (видео)

09 мая, 22:44 2 867 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой элтувчи ракетасининг бўлаклари Ҳинд океанига қулади (видео)
Ракетанинг 2021 йил, апрелдаги учирилиши
Апрель ойида Хитойнинг бўлғуси космик станциясининг асосий модулини Ерга яқин орбитага олиб чиққан «Катта марш-5» (Long March 5b, «Чанжчэн-5») элтувчи ракетаси поғонасининг бўлаклари Ҳинд океанига қулаб тушди, деб ёзади «РБК» Хитой бошқарилувчи космик техника бошқармасига таяниб.

Бўлаклар Тошкент вақти билан соат 07:24 да Ер атмосферасига кирган. Бошқарма тақдим этган координаталарга мувофиқ, улар Ҳинд океанининг Мальдив ороллари яқинидаги қисмига бориб тушган. Бўлакларнинг катта қисми Ер атмосферасига киришда ёниб кетган.

«Тяньхэ» базавий модули («Осмон гармонияси») ракетаси Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан 29 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 11:23 да (Тошкент вақти билан соат 08:23 да) учирилган эди.

Ғарб космик агентликлари ракетанинг қарийб 18 тонналик иккинчи поғонаси орбитадан назоратсиз тарзда тушаётгани ва бўлаклар аҳоли яшайдиган ҳудудларга тушиши мумкинлиги ҳақида хулосага келди. «Шуниси аниқки, Хитой бўлакларнинг қулаши билан боғлиқ масъулият стандартларига риоя қилмайди», — деган эди NASA вакили. Хитой, ўз навбатида, вазият штат доирасида эканини таъкидлади.

Иккинчи поғонанинг тушишини NASA, АҚШ Қуролли Кучлари Коинот қўмондонлиги, «Роскосмос» ва дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги бошқа шунга ўхшаш тузилмалар кузатиб борди.

Хитой космик станциясининг базавий модули келажакда космонавтлар олти ойгача яшаши мумкин бўлган космик станциянинг бир қисми ҳисобланади. Станциянинг қолган қисмларини ўрнатиш учун яна 10 та мана шундай парвоз талаб этилади. Орбитага иккита лаборатория модули, тўртта юк ташувчи ва тайконавтлар билан бошқариладиган тўртта кема юборилади. Учувчисиз бўлган биринчи парвозни июнь ойида амалга ошириш режалаштирилган.

Агар миссия муваффақиятли амалга оширилса, Хитой космик станцияси Халқаро космик станция ва «Тинчлик» станциясидан кейин дунёдаги учинчи кўп модулли станцияга айланади.

Маълумот учун: Ракета поғонаси — механик тарзда бирлаштирилган бир нечта ракетадан иборат кўп поғонали ракетанинг бир қисми. Поғоналар парвоз чоғида ажралиб чиқади.

Ижтимоий тармоқларда ракета бўлакларининг қулаши акс этган видеолар пайдо бўлди.

Chinese Rocket while crossing the skies of #Oman #ChineseRocket #LongMarch5B pic.twitter.com/g8OAMlq8lE

— ????? (@0_F_0) May 9, 2021

Chinese Rocket while crossing the sky from the Al-Jawf region in northern Saudi Arabia #ChineseRocket #LongMarch5B pic.twitter.com/9uouJF6Sbo

— ????? (@0_F_0) May 9, 2021

Chinese Rocket seen over Jordan
5:11am | May 9, 2021#LongMarch5 #ChineseRocket pic.twitter.com/qjLNERm08q

— Walid (@walidbarahmeh) May 9, 2021




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар