«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 13:23
ЎЗO‘Z

Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади

06 мая, 08:30 1 860 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади
Биньямин Нетаньяху.
Фото: «РИА Новости»

Исроилда 23 март куни ўтказилган муддатидан аввалги парламент сайловларидан сўнг бош вазир, «Ликуд» партияси раҳбари Биньямин Нетаньяхуга ҳукумат коалициясини тузиш учун ажратилган вақт тугади. Бу ҳақда Исроил президенти Реувен Ривлин Twitter’да маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга ҳукуматни тузиш учун ажратилган 28 кунлик муддат тугади», — дейилади президент хабарида.
Ривлиннинг таъкидлашича, муддат тугашидан бироз аввал Нетаньяху ҳукумат тузолмаслигини айтган ва президентга мандатни қайтариб берган. Ривлин кнессет партиялари (Исроилнинг бир палатали парламенти) билан ҳукумат тузиш масаласини муҳокама қилмоқда.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, Нетаньяху ҳукумат тузиш ваколатини расмий муддати тугашидан бир неча дақиқа олдин қайтариб берган. Нашрнинг таъкидлашича, агар мамлакат президенти мандатни парламентга топширса, кнессетда ҳукумат тузадиган номзод топиш учун 21 кун вақт бўлади. Номзодни 120 депутатдан камида 61 нафари қўллаб-қувватлаши керак.

Шунингдек, президент Вазирлар Маҳкамасини тузиш ваколатини парламент фракциялари билан маслаҳатлашувлардан сўнг депутатлардан бирига топшириши мумкин.

Агар шунда ҳам ҳукумат тузилмаса, Исроил парламенти тарқатиб юборилади ва мамлакатда янги сайловлар ўтказишга тўғри келади, бу ҳол 2019 йил апрелидан бери беш марта кузатилган.

2019 йил апрель ойида бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, партияларнинг ҳеч бири ҳукуматни шакллантириш учун зарур кўпчилик ўринни қўлга киритмаган ва коалиция ҳам тузилмаган. Ўша йилнинг сентябрь ойида такрорий сайловлар муваффақиятсиз тугагач, кейинги сайлов 2020 йил март ойида бўлиб ўтди.

Ўшанда Нетаньяху ўзининг асосий рақиби — Исроил Бош штабининг собиқ раҳбари Бени Ганц бошчилигидаги «Кахоль-Лаван» («Оқ-кўк») партиялар блоки билан коалиция тузишга муваффақ бўлди. Томонлар ҳукуматни навбатма-навбат бошқаришга келишиб олди, Ганц 2021 йил ноябрда Нетаньяху ўрнига бош вазир лавозимини эгаллайди.

Бироқ кейинчалик парламент аъзолари мамлакатнинг 2021 йилги бюджетини тасдиқлай олмади, натижада парламент яна тарқатиб юборилди ва янги сайловлар тайинланди. Улар март ойи охирида бўлиб ўтди ва яна боши берк кўчада тугади. На Нетаньяху ва на унинг рақиблари парламентдаги кўпчилик ўринни қўлга кирита олмади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 214
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 170
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 197
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 0
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 0
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 23
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 214
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Бўлимлар