«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:18
ЎЗO‘Z

Алексей Навальний очликни нима сабабли тўхтатганини айтди

25 апр, 07:00 3 073 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алексей Навальний очликни нима сабабли тўхтатганини айтди
Фото: «ТАСС»
Алексей Навальний норозилик сифатида эълон қилган очлигини тўхтатди. У ушбу қарорини Instagram’даги саҳифасида фуқаролик тиббиёт ходимлари текширувидан ўтгани ва даволовчи шифокорлар очликни бекор қилишни тавсия этгани ҳақида пост қолдирган.

«Мени икки марта фуқаролик тиббиёти ходимлари консилиум қилиб текширувдан ўтказди. Охирги марта митинглар олдидан кўрикдан ўтдим. Мени текширишади ва таҳлиллар жавоби ҳамда якуний тиббиёт хулосасини беришади», — дейилади хабарда.
Навальнийнинг сўзларига кўра, у ишонган шифокорлар уни очликни тўхтатишга ишонтира олган.

«Уларнинг сўзларига кўра, таҳлиллар натижаси бўйича агар мен очликни давом эттирсам, қисқа вақтдан кейин шифокорлар даволайдиган одамнинг ўзи бўлмаслиги мумкин. Менимча, ўзимга етарли даражада эътибор қарата олдим», — дея қўшимча қилган Навальний.

Шунингдек, Навальний ўзидан кейин очлик эълон қилган одамлар, хусусан, «Беслан оналари» вакиллари ҳақида хабар топгани учун ҳам шундай қарорга келганини тушунтирди.

Навальний қўл ва оёғининг айрим қисмларида сезувчанлик қобилияти йўқолганининг сабабини билиш учун бу борада малакага эга шифокорни ўз ёнига киритишларига ҳали ҳам қаршилик борлигини маълум қилган.
«Ҳолатим яхшиланганини инобатга олиб, очликни бекор қилишни бошлайман», — деган у.

Навальний 31 мартда очлик эълон қилганди. У мазкур қарорини соғлиғи ёмонлашганига қарамай ёнига фуқаролик тиббиёти тизимидаги шифокорлар киритилмаётганига норозилик дея изоҳлаган. Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот хизмати Навальнийнинг очлик эълон қилишига изоҳ беришдан бош тортган.

21 апрелда Россияда «Навальнийга озодлик» номли норозилик намойишлари ўтказилди. Сиёсатчининг тарафдорлари Навальнийнинг шифокорлари унинг соғлиғи ёмонлашганини хабар қилганидан кейин мамлакатдаги одамларни кўчаларга чиқиб, норозилик намойишларини ўтказишга чорлади. Шифокорларнинг маълумотидан кейин Россия прокуратураси Навальнийга алоқадор ташкилотларни экстремистик гуруҳлар рўйхатига киритишни талаб қилган.

«ОВД-Инфо» берган маълумотларга кўра, Россиянинг 99 та шаҳрида ўтказилган норозилик намойишларидан кейин 1900 нафардан зиёд одам ҳибсга олинган. Аввал Бутун Россия бўйлаб Навальнийни қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияларда 1700 га яқин одам ҳибсга олингани хабар қилинганди. Энг кўп, яъни 825 нафар киши Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан ушланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 237
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар