«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:09
ЎЗO‘Z

Макрон, Меркель ва Зеленский Россияни ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишга ундади

17 апр, 19:13 2 598 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Макрон, Меркель ва Зеленский Россияни ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишга ундади
Фото: Zerkalo.az
Донбассдаги можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун Россия ўз қўшинларини Украина билан чегарадан олиб кетиши керак. Бу ҳақда Украина ва Франция президентлари Владимир Зеленский ва Эммануэль Макрон ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель уч томонлама учрашув якунида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

«Германия канцлери, президент Макрон ва президент Зеленский Украина—Россия чегарасидаги, шунингдек, Украина шарқидаги хавфсизлик ҳолатини муҳокама қилди. Улар Украина билан чегарада Россия қўшинлари сонининг кўпайиши ҳамда ноқонуний аннексия қилинган Қрим юзасидан хавотирларини ўртоқлашди. Давлатлар раҳбарлари вазият кескинлашувининг олдини олишга эришиш учун ушбу ҳарбий истеҳкомларнинг қисқаришини талаб қилди», — дейилади Германия ҳукумати баёнотида.

Франция президенти Париж Киев ва Берлин билан биргаликда минтақада тинчлик йўлида барқарорликка эришишни ният қилганини таъкидлади. «Донбассдаги вазиятга келсак, Украина ва Германия билан биз сиёсий ечимга эришиш йўлида доимий сафарбар ва қатъиятли бўлиб қоламиз — бу натижага эришиш мумкин бўлган ягона йўл», — деб ёзган Макрон Twitter’да.

Музокаралар якунлари бўйича баёнотда Владимир Зеленский тез орада «Нормандия форматида» (Германия, Франция, Украина, Россия) учрашув ўтказилишига умид билдирди. «Мен Нормандия тўртлигининг навбатдаги учрашуви яқинлашаётганига ишонаман. Фикримча, бунинг иложи бор. 19 апрель куни Нормандия квартети маслаҳатчиларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бир қатор масалалар муҳокама қилинади», — деди Франция президенти журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Владимир Зеленский Парижга учиб кетди.Елисей саройида Зеленский ва Макрон ўртасида «тет-а-тет» (бегона кузатувчиларсиз яккама-якка учрашув) музокаралари бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ангела Меркель уларга видеоконференция форматида қўшилди. Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Донбассдаги вазиятнинг кескинлашиши бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар