«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:10
ЎЗO‘Z

Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди

11 апр, 19:11 3 336 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди Фото: Ensplash
Хитойнинг Чжецзян провинциясида полициячилар ҳуқуқбузарларга олдингига қараганда камроқ дуч кела бошлаганликларидан ҳайрон бўлган. Маълум бўлишича, бу тасодиф эмас: жиноятчилар полициячиларни кузатиш учун уларнинг машинасига GPS-трекер ўрнатган, деб хабар беради Esquire.

Global Times’нинг ёзишича, «Том ва Жерри» мультсериалида учратиш мумкин бўлган айёр найрангни ҳуқуқ-тартибот органининг транспорт бўлимидагилар пайқаб қолган. Ушбу бўлим маҳаллий автомобилларни назорат қилиш, хавфсизликни таъминлаш ва юкларни ташиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланади.

Полициячиларга жиноят камайгандек туюлганига қарамай, маҳаллий аҳоли ноқонуний юк ташувлари бўйича шикоятлар билдиришни давом этган.

Шундан сўнг, полиция ходимлари патруль машиналарини текширишга қарор қилган ва иккита автомобилдан қонунбузарларга полициячиларнинг қаерда экани ҳақида маълумот бериб турган GPS-трекерларни топган.

Хитой ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчилар жиноятчиларнинг жасурлигидан ҳайратга тушган бўлса, бошқалар ёмон ниятли кимсалар бу каби GPS-трекерларни осон сотиб олиши мумкинлигидан ташвишда.

«Том ва Жерри» мультфильмининг бир сериясида Жерри Томга қонғироқ илишга уринади, бошқа бир эпизодда эса сичқон Том билан учрашганида итни чақириш учун қўнғироқдан фойдаланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 0
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар