«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини яратишга қарор қилди

22 мар, 18:08 1 567 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини яратишга қарор қилди Фото: Ferra.ru
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп икки-уч ой ичида «ўз платформаси билан» ижтимоий тармоқларга қайтади. Бу ҳақда Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер Fox News телеканали эфирида айтиб ўтди, деб ёзади Meduza.

«Фикримча, икки ёки уч ой ичида ижтимоий тармоқларда Трампни ўз платформаси билан кўрамиз», — деди Миллер.
У Трампнинг лойиҳаси «ўйин қоидаларини бутунлай ўзгартириб юборишига» ишонч билдирди.

Ушбу платформа бирорта технологик компания билан ҳамкорликда яратиладими, деган саволга Миллер Трамп турли компания вакиллари билан кўплаб учрашувлар ўтказганини айтди.

«Янги платформа жуда катта бўлади. Ҳамма у билан ҳамкорлик қилишни истаяпти ва ушбу платформага ўн миллионлаб фойдаланувчилар жалб қилинади», — деди Миллер.

Маълумот учун, Дональд Трампни қўллаб-қувватловчилар томонидан ташкил этилган «Американи қутқариш марши» номли норозилик намойиши иштирокчилари 2021 йил 6 январь куни пойтахт Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб кирган эди. Трампни қўллаб-қувватлаш учун уюштирилган намойиш Капитолий штурми билан тугаган. Тўрт киши ҳалок бўлиб, яна бир неча киши тан жароҳати олган. Полиция ходимларидан бири воқеа қурбонига айланган.

Шундан сўнг Facebook ва Instagram ҳам Дональд Трамп аккаунтини президентлик муддати тугагунча блоклади. Twitter эса Трампнинг шахсий аккаунтини «кейинчалик зўравонликка даъват этишнинг юқори хавфига боғлиқлиги сабаб» бутунлай блоклади.

Капитолийга уюштирилган ҳужумдан сўнг, Америка Конгресси аъзолари, шу жумладан, бир нечта республикачилар ҳам Трампни тартибсизликларга даъват қилишда айблаб, унга импичмент эълон қилишга чақирди. У АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган биринчи президент бўлди. Бироқ АҚШ Сенати Трампнинг импичментига қарши овоз берди. Собиқ давлат раҳбарига нисбатан қўзғолонга даъват қилганлик айбловини ёқлаб Конгресс юқори палатасининг 57 нафар аъзоси овоз берди. 43 сенатор қарши чиқди. Импичментни тасдиқлаш учун камида 67 киши ёқлаб овоз бериши керак эди. Шундай қилиб Трамп оқланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар