«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Европанинг яна 4та давлати AstraZeneca вакцинасини қўллашни тўхтатди

16 мар, 00:00 2 062 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европанинг яна 4та давлати AstraZeneca вакцинасини қўллашни тўхтатди Фото: Pascal Rossignol / Reuters
Германия, Италия, Франция ва Испания AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Германияда ушбу қарор вакцина мия томирлари тромбозини ҳосил қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинаётгани билан тушунтирган.

Аввалроқ Германия бошқа давлатлар ушбу вакцинадан воз кечаётганидан афсус билдирганди. Бироқ эндиликда Германиянинг Паул Эрлих номидаги вакцина ва дори воситалари институти вакцинанинг эмланганларда тромблар ҳосил бўлишига таъсирини ўрганиш лозимлиги ҳақидаги хулосага келган ва аҳолини эмлашда AstraZeneca вакцинасини қўллашни тўхтатиш бўйича тавсия берган.

Аввалроқ Европада вакцина билан эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши билан боғлиқ 40га яқин ҳолат қайд этилган.

Франция президенти Эмманюэл Макрон вакцинанинг қўлланишига тақиқлов Европанинг дори воситалари агентлиги (EMA) у бўйича хулосалар чиқармагунча амал қилишини айтган. EMA AstraZeneca вакцинаси бўйича 16 март куни баёнот бериши кутилмоқда.

Аввалроқ агентлик ушбу вакцинани қўллашни давом эттиришга чақирган. Италияда ҳам EMA қароригача эҳтиёт чораси сифатида вакцинани қўллашни тўхтатиб туришга қарор қилинган.

Бундан ташқари, Испанияда ҳам ушбу вакцинани қўллаш камида 15 кунга тўхтатилди. Шу билан бирга, EMA 15 кун ичида AstraZeneca вакцинаси тромбларга олиб келмаслигини исботловчи тадқиқот натижаларини тақдим этса, ушбу қарор бекор қилиниши маълум қилинган.

Аввалроқ юқорида келтирилган ҳолат сабабли Нидерландия, Австрия, Руминия, Болгария ва бошқа давлатларда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилганди. ЖАРда ушбу вакцинанинг коронавируснинг африкача турига нисбатан самарадорлиги пастлиги сабабли ундан фойдаланишдан умуман воз кечилган.

AstraZeneca’да таъкидланишича, компанияда эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши хавфи ҳақида маълумотлар йўқ. Шунингдек, ЖССТ ҳам вакцина саломатлик ёмонлашишига олиб келишининг исботларини топмаганини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар