«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 14:34
ЎЗO‘Z

«Twitter»даги илк твит сотувга қўйилди — ҳозирча илк харидор миллион доллар таклиф қилмоқда

07 мар, 10:55 1 626 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Twitter»даги илк твит сотувга қўйилди — ҳозирча илк харидор миллион доллар таклиф қилмоқда Фото: «Zerkalo.az»
«Twitter» ижтимоий тармоғи асосчиларидан бири ва бош директори Жек Дорси платформада жойланган илк твитни кимошди савдосига қўйди. Савдо «Valuables» онлайн-аукционида кетмоқда.

Бу твитни Дорсининг ўзи 2006 йилнинг 21 март куни ёзган: «just setting up my twttr» («шунчаки ўз твиттеримни созлаяпман»).

Шунчаки тўрт-беш сўз бугун дурдона асардан-да қиммат — кимдир твитни сотиб олиш учун миллион доллар таклиф қилибди.

Твит савдоси ўтган йилнинг 15 декабрида бир доллардан бошланганди. 6 мартгача энг юқори таклиф 3,5 минг долларгача чиқди. Дорси кимошди кетаётганини ўз саҳифасида шипшитганидан кейин эса ҳаммаси тезлашиб ва ўзгариб кетди.

«Valuables» тушунтиришича, харидор твит эгасининг имзоси қўйилган рақамли сертификатни қўлга киритади, твитнинг ўзи эса жойида қолади. Рақамли сертификатга твит жойланган сана ва вақт, матни, муаллиф криптоҳамёнининг рақамли имзоси киритилади, унга эгалик ҳуқуқи эса блокчейнда мустаҳкамлаб қўйилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 0
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 2
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 5
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 42
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 58
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 41
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 221
  • Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди 06 мая, 11:00 124
  • Тадқиқот: дунёда антисемитизм тўлқини кузатилмоқда 06 мая, 10:36 62
  • Си Жинпинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Париж билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди 06 мая, 09:45 84
  • Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда 06 мая, 09:41 92
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 60
  • Бўлимлар