«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:28
ЎЗO‘Z

Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 125 миллион доллар ажратади

02 мар, 17:00 1 590 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 125 миллион доллар ажратади АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофаа салоҳиятини ошириш учун Украинага 125 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди. Муассасанинг 1 март куни тарқатган хабарида маблағ Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ташаббуси доирасида ажратилиши ва ҳарбийларни тайёрлаш, аслаҳа сотиб олиш ҳамда ҳарбий маслаҳатчиларга кўмак беришга йўналтирилиши маълум қилинган.

«Бу Украина ҳарбий кучларига мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, чегаралар хафсизлигини таъминлаш ва НАТО билан оператив ҳамоҳангликни ошириш имконини беради», дейилади вазирлик пресс-релизида.

Пентагондагилар бу ёрдам «Украинанинг Россия агрессиясидан самаралироқ ҳимоялана олиши учун мудофаа қуролларини тақдим этиш» йўлида АҚШнинг собитқадамлигини исботлашини айтишмоқда.

Ажратиладиган маблағ, хусусан, Mark IV намунасидаги икки патрул қайиқларини харид қилиш ҳамда Украинага артиллерияга қарши радарлар ва тактик жанговар қуроллар тақдим этишга сарфланади.

АҚШ Конгресси 2021 молия йилида ажратадиган қолган 150 миллион доллар Пентагон ва АҚШ Давлат департаменти расмий Киев мудофаа соҳасида асосий йўналишларда ислоҳотлар етарлича ўсишга эришганига ишонч ҳосил қилгачгина тақдим этилади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинани ҳарбий кучлар устидан фуқаролик назоратини кучайтириш, ҳарбий саноат ва харидларда шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш учун, шунингдек, ҳарбий секторнинг бошқа соҳаларини ҳам НАТО стандартлари ва принципларига мос равишда модернизация қилиш йўлида ислоҳотларни давом эттириш чақирмоқда.

2014 йилдан бери АҚШ хавфсизлик соҳасида Украинага 2 миллиард доллардан ортиқроқ маблағ ажратган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 140
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 121
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 132
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 159
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар