«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:36
ЎЗO‘Z

Нега Байден аввалроқ Си Цзиньпинга эмас, Путинга қўнғироқ қилди?

09 фев, 13:18 3 219 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега Байден аввалроқ Си Цзиньпинга эмас, Путинга қўнғироқ қилди? Фото: «Flickr»
АҚШнинг янги президенти Жозеф Байден 26 январь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилди. Ҳолбуки, Байден АҚШга иттифоқдош асосий давлатлар раҳбарларининг ҳаммаси билан ҳам телефонлашишга улгурмаганди.

Байден биринчи навбатда телефонлашмаганлар орасида «ҳисоблашмаса бўлмайдиган» ХХР раиси Си Цзиньпин билан ҳам бор. Хўш, нега Путин?
Оқ уй раҳбарининг матбуот котиби Жен (Женнифер) Псаки бу саволга ойдинлик киритди. У сўзининг бошидаёқ Россия АҚШнинг иттифоқчиси эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Аммо бу суҳбат тақозо этиларди, чунки... ДСНВ (стратегик ҳужум қуроллари бўйича келишув) муддати тугаётганди, мулоқотда у (Байден) ўзи ва маъмуриятида Россия ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари борасида жиддий хавотир мавжудлигини аниқ-равшан тушунтирди», — деди Оқ уй матбуот котиби.

Псаки қўшимча қилишича, Байден АҚШ-Хитой муносабатларини ҳамкорлар ва иттифоқчилар билан қизғин муҳокама қилган. Бироқ Пекин билан боғланишга имконияти бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, январдаги мулоқотда Россия ва АҚШ етакчилари ДСНВ-3ни узайтиришга келишиб олишганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 1
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 1
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 1
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар