«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Жо Байденнинг дастхати нимадан далолат беради?

23 янв, 22:06 2 039 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жо Байденнинг дастхати нимадан далолат беради? Фото: ТАСС / EPA, Wikipedia.org
Инсоннинг ёзувига қараб унинг ички дунёсини кўриш мумкин, дейишади графологлар. Масалан, сиёсатчиларнинг дастхатлари синчиклаб ўрганилса, улар омма олдида ўзларини қандай тутишади-ю, бошқаларга қандай сиёсат ўтказишга уринишади — билиб олиш мумкин. Графолог Анна Самойленко АҚШнинг янги президенти Жо Байден ҳамда унинг «ўнг қўли» — вице-президент Камала Ҳарриснинг дастхатларини ўрганди.

Жо Байден — қатъиятли етакчи
Графолог тушунтиришича, Байденнинг қатъиятли инсонлигидан далолат берувчи дастхати у ўз президентлик муддати давомида жамиятдаги жаҳон тенденцияларига тезкор жавоб бера олишидан сўзламоқда. Жо Байденнинг интеллектуал бошқарув услуби Доналд Трампнинг агрессив бошқарув услубидан кескин фарқланади.

Анна Самойленко: «Унинг дастхатида у сиёсат одамлар учун хизмат қилиши лозим деган ақидага амал қилишини илғаш қийинмас. Байден инсонларнинг фикрини ҳисобга олади, уларга таянади. Бу ўз мақсадини қондириш йўлидаги яккаҳукмронлик шакли эмас».

Президент имзосида улкан лойиҳаларга айланажак амбициялар ва эълон қилинган мақсадлар сезилади. Бироқ улар амалга ошадими — йўқми, биргина имзодан билиш қийин, аммо улар кўтар-кўтар қилиниши аниқ.

Самойлова, шунингдек, Байденнинг дастхатида стратегик тафаккур, узоқни кўзланган режалар туза олишни кўрган. Янги президентда глобал ислоҳотларга мойиллик ҳам бор.

АҚШнинг ҳозирги етакчиси эътибор марказида бўлишни яхши кўрадиган ва ўз ўрнини ҳеч қачон бировга бериб қўядиганлар сирасидан эмас. Иккинчи даражали роллар — Байден учун эмас. Керак бўлса, сайловчиларининг ишончини сақлаб қолиш, Байден кескин чоралар кўришга-да қодир.

Камала Ҳаррис — ҳиссиётли етакчи

Фото: ТАСС / EPA, Wikipedia.org
Байден ва Ҳарриснинг дастхатларидаги умумийлик — намойишкороналик. Камала Ҳаррис оташин нутқлари билан кўпчилик диққатини торта олиш қобилиятига эга. Унинг ёзувида танлаган ижтимоий йўналиши аксини топган: «Мен — одамлар учун, мен — одамлар билан биргаман». Графолог вице-президент имижга катта эътибор қаратишини ҳам пайқаган.

Анна Самойленко: «Камала Ҳаррис юксак лавозимда ишласа-да, аёллигини унутмаган илк раҳбарлардан бири бўлиши мумкин».

Ҳарриснинг имзосида ахборотни манипуляция қилиш (камайтириб ёки кучайтириб кўрсатиш) аломатлари бор. Шу боис янги вице-президентдан «айланма» дипломатик жавоблар чиқса ажабланмаймиз. Ҳаррис — энг қийин саволлардан силлиққина чиқиб кета оладиганлар сирасидан бўлиши мумкин: ҳамма нарса ҳақида — аммо ҳеч нарса ҳақида гапиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 136
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар