«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:47
ЎЗO‘Z

«Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқишни қандай уддалади? (фото, видео)

15 янв, 22:30 2 414 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқишни қандай уддалади? (фото, видео) Фото: «Домашний очаг»
Ушбу воқеа Суриядаги ҳарбий қисмга ит олиб келинган кундан бошланган. У ердаги АҚШ армиясида Тайлер Мосли исмли оддий аскар хизмат қилган. Сапёр итни операцияларнинг бирида вафот этган акасининг жасади ёнидан топган. Ит жуда қувноқ бўлиб, тез орада барча аскарлар билан дўстлашиб кетган. Аммо у Тайлерга нисбатан бошқача муносабатда бўлган. Ўша вақтдаёқ Тайлер бу унинг ити эканлигини тушуниб етган.

Аммо ҳарбий қисмда ит учун жой йўқ эди. Командир итнинг ҳудуд атрофида эркин юришига йўл қўйилмаслигини маълум қилган, шунингдек, итга ғамхўрлик қиладиганлар бўлмаса, ундан қутулиш кераклигини ҳам айтиб ўтган. Тайлер эса итнинг уруш давом этаётган Сурия кўчаларида узоқ яшамаслигини билар эди. У ҳамиша кўча ҳайвонлари оч, ярадор, озғин ва турли паразитлар билан қопланганини кўрган эди ва итини ҳам бундай ҳолда қолишини истамади. Шунинг учун ҳам аскар уни ўз хонасида қолдирар, унга Дейзи деб исм қўйиб, колбаса ва гўштли консервалар билан боқар эди.

Фото: «Домашний очаг»
Одатда Тайлер топшириқларни бажараётганида ит уни хонада кутиб туради ва қайтиб келганида қувончдан унга қараб югуради. Аскарларнинг таъкидлашича, Дейзи дўсти келгунича уни қаттиқ соғинади.

Фото: «Домашний очаг»
Хизмат якунланиб, уйга қайтиш вақти келганида эса Тайлерни бир нарса қийнай бошлади, унга Дейзини олиб кетиш ҳуқуқи берилмаган. Аммо АҚШга етиб борган аскар зудлик билан Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш жамиятининг халқаро бўлимига мурожаат қилган. Уларнинг ёрдами билан Тайлер кучукни АҚШга олиб бориш ва расмий равишда унинг эгаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дейзи эгаси билан кўришиш учун деярли 10 минг километр масофани босиб ўтди – аввал Суриядан Ироққа, сўнг Германия ва ниҳоят Нью-Йоркка.

Фото: «smalljoys.tv»
Учрашув кутилганидан ҳам кўра кўпроқ таъсирли бўлган. Дейзи Тайлерни 3 ойдан буён кўрмаётган бўлса-да, дарҳол уни таниб, юзини силай бошлаган. У эгаси билан саломлашиши биланоқ хурсандлигидан аэропорт биноси атрофида югуриб кетган. Қуйидаги видео орқали учрашувнинг бир қисмини кўриш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 136
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 33
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар