«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:18
ЎЗO‘Z

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилди

14 янв, 08:15 1 947 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент эълон қилди Фото: Nikkei
Америка Конгрессининг Вакиллар палатаси АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш учун овоз берди. Конгрессменлар Трампга нисбатан илгари сурилган исёнга даъват қилиш айбловини тасдиқлади, деб ёзади Meduza.

Масала Демократик партиянинг кўпчилик овози (222 та) билан қабул қилинган, бундан ташқари, Республикачилар партиясининг 10 та вакили ҳам Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишини маъқуллаб овоз берган.

Умумий ҳисобда Трампга нисбатан импичментни палатанинг 232 аъзоси маъқуллади. 197 нафар конгрессмен эса қарши овоз берди — уларнинг бари Республикачилар партиясидан сайланган вакиллардир.

Трампнинг ҳокимиятдан четлатилиши масаласини энди 19 январга қадар таътилда бўлган АҚШ Сенати кўриб чиқиши керак, Трампнинг АҚШ президенти сифатидаги ваколати эса 20 январь куни якунига етади.

Шундай қилиб, Трамп биринчи — ва, катта эҳтимол билан, ягона — президентлик муддати давомида икки марта импичмент эълон қилинган АҚШ тарихидаги биринчи давлат раҳбарига айланди. Вакиллар палатаси унга нисбатан биринчи импичментни 2019 йил декабрида эълон қилган эди (ўшанда республикачиларнинг бари қарши овоз берган, бироқ палатада демократлар кўпчилик ўрин эгаси эди), бироқ Сенат президентни ҳокимиятдан четлатишга қарши чиққан эди.

Bloomberg’нинг 12 январдаги ахборотига кўра, Трамп 6 январь кунги воқеалар (Капитолийнинг штурм қилиниши) учун «ҳар қандай жавобгарлик»ни рад этган, импичментни эса «жодугарларни овлаш»га ўхшатган.

13 январь куни, Вакиллар палатасининг мажлиси давом этаётган вақтда, Fox News телеканали Трампнинг баёнотини тарқатди, унда президент «барча америкаликларни хотиржамликка» чақирган.

«Янги намойишлар ташкил этилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгани муносабати билан, мен ҳеч қандай зўравонлик, ҳеч қандай қонунбузарлик ва ҳеч қандай вандализм ҳаракатларини содир этмасликка чақираман. Бу мен қўллаб-қувватлайдиган ҳолатлар эмас, бу Америка қўллаб-қувватлайдиган ҳолатлар эмас», — дея Трампнинг сўзларини келтирмоқда телеканал сайти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 113
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 136
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 162
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар