«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:17
ЎЗO‘Z

Россияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади

14 янв, 00:00 1 852 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилишда кейинги ҳафтадан аҳолини катта кўламли эмлашдан оммавий эмлашга ўтиш ва бунинг учун зарур инфратузилмани шай ҳолатга келтириш вазифасини топширди.

Тангрига шукр, вакцинамиз ташиш учун минус 50, минус 70 даража совуқ каби қандайдир ғайриоддий шароитларни талаб қилмайди. Бизда ҳаммаси оддийроқ ва самарали ишлайди”, деб айтган Путин.

Россия раҳбари эмлаш муносабати билан грипп каби иш жадвали тузиб чиқишни топширган. Путиннинг таъкидлашича, амалиётнинг кўрсатишича Россия вакцинаси дунёдаги энг яхши вакцина ҳисобланади ва қолган вакциналар бундай даражада хавфсизлик ва ҳимояни намойиш қила олмаган.

Россия раҳбари коронавирус пандемиясига тўхталиб, “дунёда, афсуски, ҳозирча ушбу касалликни ва унинг салбий оқибатларини бартараф этишнинг уддасидан чиқилмаяётганини” айтган.

Бироқ Путиннинг ўзи ҳозирча коронавирусга қарши эмланишга шошмаяпти. Россия президенти декабрдаги катта матбуот анжуманида буни Россия вакцинаси ўшанда ҳали 60 ёшдан катталар учун тайинланмагани билан тушунтирганди.

Бироқ Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинани кекса ёшлиларга қўллашга рухсат берганидан кейин ҳам 68 ёшли Путиннинг эмлангани ёки йўқлиги маълум қилинмаган. Кремлда журналистларнинг бу борадаги саволларига Путин эмлангудек бўлса, бу ҳақида ўзи хабар қилиши айтиб келинмоқда.

Россияда охирги суткада 22850 та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган, 566 киши вирусдан вафот этган. Умумий ҳисобда пандемия бошидан бери касалланганлар сони 3,471 млндан, вафот этганлар сони 63,3 мингдан ошиб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 237
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар