«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Жапаров Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини сақлаб қолишга ваъда берди

13 янв, 16:53 1 823 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жапаров Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини сақлаб қолишга ваъда берди Фото: «ТАСС»
Қирғизистонда рус тили ўзининг расмий тил мақомини сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат президенти сайловида ғолиб чиққан Садир Жапаров «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Рус тили расмий мақомга эга эди ва бундан кейин ҳам расмий мақомда бўлади», — деди у.

Жапаровнинг эслатишича, собиқ иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин Россия ва Қирғизистон иттифоқдош ва яқин шериклар бўлиб қолган, шу сабабли мамлакатлар ўртасида «биродарлик» алоқалари сақланиб келмоқда.

Сайланган давлат раҳбари ишонтиришича, бундан кейин ҳам Москва ва Бишкек «юқори дипломатик алоқалар»га эга бўлади. У Россияни Қирғизистоннинг асосий иттифоқдоши ва шериги деб атаб, усиз мамлакат иқтисодий ва геосиёсий жиҳатдан қийналишини таъкидлади.

Ноябрда Қирғизистон Конституциявий кенгаши аъзоси Садирдин Тўралиев мамлакатда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклифи билан чиққанди. Бунга Қирғизистон ёшлари ўз она тилида гаплашмай қўйганини сабаб қилиб кўрсатган. Аммо кейинроқ Конституциявий кенгаш рус тили расмий тил сифатида қолдирилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров Қирғизистон президенти сайловида салкам 80 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Қирғизистондаги президент сайлови муддатидан аввал ўтказилди — бу сайловнинг ўтказилиши 2020 йил октябрида, парламент сайловларидаги эҳтимолий қоидабузарликлар сабаб бошланган тартибсизликлар туфайли аввалги давлат раҳбари Сўронбой Жээнбеков истеъфо бергач эълон қилинган эди.

Садир Жапаров октябрдаги тўполонларга қадар тартибсизликлар келтириб чиқаришда айбланиб, 10 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган эди. Намойишчилар босими остида у қамоқдан озод қилинди, эртасига эса парламент томонидан бош вазир этиб тайинланди. Жээнбековнинг истеъфосидан кейин эса у президент вазифасини бажарувчига айланган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар