«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди

05 янв, 21:20 4 453 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп яна бир бор президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди. У бу ҳақда Жоржия штатида Дэвид Пурдью ва Келли Лоэффлернинг Сенатга қайта сайланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган митингдаги нутқида айтиб ўтган.

«Мен иккита президентлик сайловида қатнашдим ва уларда ғалаба қозондим — иккинчисида катта муваффақият билан... Биз Флорида ва Огайо штатларида рекорд кўрсаткичлар билан ғолиб чиқдик, Айовада ҳам», деганди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Мичиган штатида 293 минг, Вашингтон штатида 112 минг, Висконсин штатида 356 минг, Жоржия ва Пенсилванияда эса 700 минг овоз олган.

«Ушбу ажойиб ғалаба учун катта раҳмат... Мен сайлов натижаларига қарши чиқаман, биз буни амалга оширамиз», деган АҚШ раҳбари.

АҚШда президентлик сайловлари ноябрь ойининг бошида бўлиб ўтди. Унда демократлар партиясидан номзод Жо Байден 306 овоз билан ғалаба қозонди. Трамп эса 232 овоз олган.

6 январда сайлов натижалари Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Янги президентнинг инаугурация маросими 20 январга белгиланган. Пандемия сабабли тадбир қисқартирилган шаклда ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 1
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар