«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:13
ЎЗO‘Z

Расман: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлди

15 дек, 14:14 3 250 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлди Фото: Getty Images
АҚШда сайлов ғолибини расман тасдиқловчи вакиллар кенгашидаги овоз бериш натижалари якунланмай туриб Жо Байден ғолиб бўлгани маълум бўлди. Калифорниядаги 55 та вакиллик овозини олгани Байденнинг ғалабани қўлга киритиши учун етарли бўлди. Энди уни расман АҚШнинг 46-президенти деб аташ мумкин.

АҚШда президентлик сайловлари икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда сайловчилар ўзига хос вакилларни сайлайдилар, иккинчи босқичда вакиллар ўзларига овоз берган одамлар номидан президентни сайлайди. Вакиллик овозлари умумий ҳисобда 538 тани ташкил этади. Овозлар штатларга аҳоли сонига қараб тақсимланган. Масалан, 40 миллион америкалик яшайдиган Калифорния штатига энг кўп (55 та) вакиллик овози берилган. Азалий демократлар штати бўлган Калифорниядаги ғалаба бу гал ҳам демократ номзод ғалабаси учун ҳал қилувчи бўлди.

Вакиллик овозлари тўлиқ ҳисобланмаган ҳолатда Жо Байден айни дамда 302 га 232 фарқ билан ғалабани расмийлаштириб бўлди. АҚШ президентлик сайловларидаги ғалаба учун 270 та вакиллик овозининг ўзи кифоя ва Байден аллақачон керагидан 32 та кўпроқ овоз олиб бўлди. Ҳавайидаги охирги овозлар ҳам тез орада ҳисоблаб бўлинади.

Одатда вакиллик кенгаши овозлари шунчаки сайлов натижаларини расмийлаштириб қўйиш учун хизмат қиларди, бироқ бу йил кенгаш натижасини бутун мамлакат кутди. Чунки сайловлар 3 ноябрда ўтказилган бўлишига қарамай, натижалар 40 кун ўтгач ҳам маълум қилинмади. Сабаби жуда кўп америкаликлар сайловларда почта орқали овоз берди. Уларни ҳисоблаш эса керагидан кўпроқ вақтни талаб қилди. Амалдаги президент Доналд Трамп эса почта орқали овоз бериш натижаларни сохталаштириш учун шароит яратгани ҳақида гапириб келади.

АҚШдаги йирик ОАВлар Байденнинг ғалабасини сайловдан бир неча кун ўтибоқ эълон қилганди, лекин демократнинг ғалабаси расман тасдиқланмаётганди. Вакиллик кенгашида тўпланган етарли овоз эса Байденни АҚШнинг 46-президенти деб аташга имкон беради. Конгресс 6 январ куни Байден сайловда ғолиб бўлганини расман тасдиқлайди. 20 январ куни эса Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилади. Ўша куни АҚШ вақти билан тушга қадар Доналд Трамп чекланган ваколатлар билан АҚШнинг амалдаги президенти вазифасида қолади. Инаугурация маросими вақтидаги миллатга қасамёдидан кейин эса Жо Байден расман АҚШнинг 46-президентига айланади.

Мамлакатнинг амалдаги президенти Доналд Трамп эса кетма-кет икки муддат президентликка сайланмагани сабаб кейинги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Чунки АҚШ қонунчилигига кўра, белгиланган талабларга мос келувчи ҳар бир фуқаро икки марта мамлакат президенти лавозимига сайланиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар