«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:29
ЎЗO‘Z

«Спутник V» вакцинасининг сотувга чиқиш нархи тасдиқланди

06 дек, 07:30 4 704 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Спутник V» вакцинасининг сотувга чиқиш нархи тасдиқланди Фото: РИА Новости
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасининг ишлаб чиқарувчидан сотувга чиқадиган чекланган нархини тасдиқлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Алексей Кузнецов маълум қилди.

«Унинг нархи иккита компонент учун 1942 рублни (26,1 доллар) ташкил этади. Беш дона икки компонентли тўпламдан иборат қадоқ нархи 9710 рубл атрофида (130,7доллар) рўйхага олинди», — деди Кузнецов.

Аввалроқ Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) раҳбари Кирилл Дмитриев БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессиясида “Спутник V” вакцинасининг бир дозаси нархи 10 доллардан камроқни ташкил қилишини айтганди.

Айни вақтда Россия вакцинасининг синовлари Беларус, Венесуэла, БАА ва Ҳиндистон каби давлатларда ўтказилмоқда. Хориждан туриб вакцина синовларида қатнашаётганларнинг умумий сони 5 минг кишидан, мамлакат ичидаги кўнгиллилар эса 40 минг кишидан ошиб кетган.

Шунингдек, ҳозирги кунда Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, Жанубий Корея ва яна 4 та мамлакатдаги заводларда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 миллион дозага чиқариш борасида келишувга эришилган.

Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилган. 4 декабр куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан ўзи коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келгани хабар қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар