«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:25
ЎЗO‘Z

АҚШдаги чўлдан топилган 3 метрли сирли тарихий монолит йўқолиб қолди

30 ноя, 12:00 3 270 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШдаги чўлдан топилган 3 метрли сирли тарихий монолит йўқолиб қолди Фото: Utah Department of Public Safety
Бир ҳафта аввал АҚШнинг Юта штатида тахминан 3 метр баландликдаги металл монолит топилган эди. Штат жамоат хавфсизлиги департаменти ходимлари вертолётда атрофни кўздан кечираётган вақтида қизил қоядаги катта силлиқ монолитни кўриб қолган. Улар монолитни рассомларнинг арт-лойиҳаси ёки Стенли Кубрик режиссёрлигидаги «Фазовий саёҳатнома» фильмининг мухлислари ясаган буюм деб ўйлаган. Бу ҳақда Meduza хабар берган.

«Кимдир бўш вақтини сарфлаб бетон кесадиган ускуна билан монолитни кавлаб олган», — деган The New York Times нашрига берган интервьюсида департамент матбуот котиби Ник Стрит.

Сирли объектнинг қаерда экани департамент вакиллари томонидан ошкор қилинмаган, бироқ қизиқувчан саргузашт изловчилар сунъий йўлдош орқали дарадаги рельефни кўздан кечириб, аномал сояни топишга муваффақ бўлган. Сўнгра монолитни излаб топишган.

Энди уч ўлчамли металл устун номаълум шахслар томонидан кавлаб олиниб, сирли равишда ғойиб бўлди, дея эълон қилган Юта штати ер ресурсларини бошқариш бюроси. Бюро ахборотида қайд этилишича, ходимлар монолит жойлашган ер хусусий мулк объекти бўлгани учун монумент жойлашган нуқтага боришмаган. Жисмнинг йўқолиши юзасидан маҳаллий шериф бошқармаси суриштирув ишларини олиб бориши тахмин қилинмоқда.
[media=https://www.instagram.com/p/CIJ_M0AHfDL/?utm_source=ig_embed]
Солт Лейк Ситида яшовчи Спенсер Оуэн монолитни кўриш учун келганида буюмнинг изсиз йўқолмаганини аниқлаган ва монолитнинг учбурчак шаклидаги бир қисми қолиб кетганининг гувоҳи бўлган.

Фото: Facebook
Юта Жамоат хавфсизлиги департаменти устун барча тахмин қилаётган шаклда йўқолган бўлиши мумкинлигини инкор этмаган.

«Фақат тахмин қилишимиз мумкин, ҳодисага ўзга сайёраликларнинг алоқаси бор ёки йўқлиги борасида аниқ бир нима дея олмаймиз», — дея ҳодисага изоҳ берган департамент вакили.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 110
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 237
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 145
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар