«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:27
ЎЗO‘Z

Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ бўйича омадсизликда жавобгар эканлигини маълум қилди

11 ноя, 12:20 2 583 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ бўйича омадсизликда жавобгар эканлигини маълум қилди Фото: «ТАСС»
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ атрофида юзага келган мажбуриятлар учун жавобгар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Ҳа, мен бу вазият учун жавобгарман ва жавобгар бўламан. Бу биз учун катта омадсизлик, катта фалокат, йўқотилган ҳаётлар учун катта мотам, бироқ ишонаманки, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ яшаши, мустаҳкамланиши, кучайиши керак, турли масалалар бўйича аввалги қарашларни қайта кўриб чиқиши керак», — дея таъкидлаган Пашинян.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон ва Қорабоғнинг иқтисодий, гуманитар ривожланишига эътибор қаратиш керак. «Қайд этиш керакки, биз йиқилдик, бироқ жарликка қуламадик, биз ўз вақтида тўхташ ҳақида қарор қилдик. Акс ҳолда бизнинг ҳолатимиз анча ёмонроқ бўлган бўларди. Зарур сабоқ олиш керак, бу мамлакатимизнинг кейинги ривожланишида ёрдам бериши мумкин», — дея қайд этган Арманистон бош вазири.

Тоғли Қорабоғ президентининг матбуот котиби Ваграм Погосян 9 ноябрь куни мамлакат армияси Шуша шаҳри устидан назоратни йўқотганини ва назорат Озарбайжон қўлига ўтганини маълум қилди. Шу тариқа Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакерт яқинига жойлашиб олди.

10 ноябрга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда 10 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб барча жанговар ҳаракатларнинг бутунлай тўхтатилиши ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилгани маълум бўлди. Мазкур баёнотга кўра, Озарбайжон ва Арманистон Қуролли кучларининг бўлинмалари эгаллаб турган жойларида тўхтайди. Россия тинчликпарварлари эса Тоғли Қорабоғдаги тўқнашув чизиғи ҳамда уни Арманистон билан боғловчи коридорда жойлаштирилади.

Қорабоғ масаласида Пашиняннинг қароридан норози бўлганлар Арманистон ҳукумати биносини эгаллаб олди. Бир неча ўн киши бош вазирнинг хонаси ва қароргоҳини талаб кетди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар