«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:47
ЎЗO‘Z

Байден АҚШнинг дунё олдидаги ҳурматини қайтаришга ваъда берди

08 ноя, 20:16 1 869 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Байден АҚШнинг дунё олдидаги ҳурматини қайтаришга ваъда берди Фото: Getty Images
АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод бўлган Байден ва вице-президентликка номзод Камала Харрис ўз ғалабалари ҳақидаги дастлабки маълумотлардан сўнг халққа мурожаат билан чиқиш қилди, деб хабар бермоқда «РБК».

«Мен ушбу лавозимга Америка руҳини даволаш, ушбу мамлакатнинг асоси — ўрта қатламини тиклаш ва Америка дунёда яна ҳурмат қозониши учун интилдим», — деган Байден.

Унинг сўзларига кўра, у ўз эътиборини COVID-19’га қарши курашиш, фуқаролар фаровонлигини ошириш, шунингдек, иқлимни ҳимоя қилиш ва ирқчиликка қарши курашга қаратмоқчи.

Байденнинг айтишича, 9 ноябрь куни у коронавирус тарқалишига қарши курашиш режасини ишлаб чиқишни бошлайдиган экспертлар гуруҳини чақиради. «Душанба куни мен Байден ва Харриснинг COVID-19 бўйича режаси асосида ҳаракатлар дастури лойиҳасини тайёрлашда ёрдам бериш учун ўтиш даври бўйича маслаҳатчилар сифатида хизмат қиладиган етакчи олимлар ва экспертлар гуруҳини тақдим этаман», — деган Байден. Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқилган дастур инаугурациядан сўнг, 2021 йилнинг январида кучга киради.

Бундан ташқари, Байден «жамиятни ажратмайдиган, аксинча, уни бирлаштирадиган президент» бўлишга ваъда берган. У республикачи Дональд Трампга овоз берганларнинг ҳафсаласи пир бўлганини тушунишини, аммо энди «бир-биримизга имконият бериш кераклигини» айтган. «Кескин гапларни бир четга суриб, даражани пасайтириш, яна бир-биримизни кўриш, бир-биримизга қулоқ солиш пайти келди», — деган Байден.

АҚШ оммавий ахборот воситалари, хусусан, Associated Press, CNN, The New York Times, ABC News, Fox News ва бошқалар 7 ноябрь, шанба куни Жо Байденни АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилди. ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, президентликка номзод – Демократик партиядан кўрсатилган собиқ вице-президент Жо Байден Пенсильвания штатида ғалаба қозонган ва президент сайловида ғолиб чиқиш учун танловчиларнинг камида 270 та овози керак бўлган ҳолатда 273 та овозни қўлга киритган.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Американинг йирик оммавий ахборот воситалари Жо Байденнинг сайловларда ғолиб чиққанлигини эълон қилганидан кейин ҳозирча мағлубиятини тан олишдан бош тортди.

Танловчилар ҳайъати президентни расман 14 декабрь куни сайлайди.

The New York Times’нинг ёзишича, 77 ёшли Байден 20 январь куни АҚШнинг 46-президенти сифатида қасамёд қилади ва ушбу лавозимни эгаллаган тарихдаги энг кекса шахсга айланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар