«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Трамп ўз мағлубиятини тан олиши шарти маълум қилинди

08 ноя, 10:00 2 721 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ўз мағлубиятини тан олиши шарти маълум қилинди Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп президент сайловларидаги овоз бериш билан боғлиқ суд тафтишлари кутилаётган натижани бермаса, сайловлардаги мағлубиятини тан олишга рози бўлади. Бу ҳақда Fox News телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Ҳозирда ҳисоб-китоблар Байден ғалаба қозонганини кўрсатаётган бўлса-да, Трамп сайловларда етакчилик қилаётганини таъкидламоқда.

Телеканалнинг хабар беришича, Трамп суд тафтишлари якунларига кўра ғалаба қозонишига имконият йўқлиги аён бўлса, президент курсисини рақибига бўшатиб беришга тайёр. The New York нашрининг амалдаги президент ёрдамчиларига таяниб хабар беришича, президент ўз рақиби Жо Байденнинг ғалабасини яқин орада тан олмоқчи эмас.

Бир қатор етакчи ОАВ прогнозларига кўра, Байден ғалаба учун зарур бўлган овозларни тўплаб бўлди. Бироқ Трамп ғалаба қозонганини ва сайловларда “ёмон ишлар” юз бергани, жумладан овозлар қайта ишланган баъзи жойларга кузатувчилар киритилмаганини таъкидламоқда.

Хусусан, Трамп сайловолди штаби ва Республикачилар партияси миллий қўмитаси Аризона штатидаги Марикопа округи судига сайловлар юзасидан шикоят аризаси топширган. Трамп кампаниясининг бош маслаҳатчиси Мэтт Морганнинг таъкидлашича, округда сайловчилар овозлари нотўғри ҳисобланган.

Аввалроқ Трампнинг шахсий адвокати Руди Жулиани президент жамоаси Байденнинг Пенсильваниядаги ғалабаси бўйича баҳслашмоқчилигини маълум қилганди. “Бизни ушбу бюллетенлар ҳақиқийлигини текшириш ҳуқуқидан маҳрум этишди”, деб айтган Жулиани.

Бу орада кўплаб жаҳон етакчилари, жумладан Европа давлатлари раҳбарлари, Украина, Миср ва Аргентина президентлари Байденга ғалаба қозонгани муносабати билан табрикномалар йўллашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 178
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 147
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар