«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 08:46
ЎЗO‘Z

Атамбоев очлик эълон қилди

26 окт, 21:57 2 782 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Атамбоев очлик эълон қилди Фото: 24.kg
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Бишкекдаги 1-тергов изоляторидаги шароитларга нисбатан норозилик сифатида очлик эълон қилди. Бу ҳақда собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесарев хабар берди.

"Атамбоев давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан Бишкекдаги 1-тергов изоляторига ўтказилди. У очлик эълон қилди. Атамбоев ҳозир илгари ўлим жазосига ҳукм қилинганлар жойлаштирилган ертўлада ётибди. У ерда оддий шароитлар ҳам йўқ", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўтказилган парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган қирғизистонликлар намойишга чиқишганди. Улар Атамбоев сақланаётган Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси биносининг дарвозасини синдириб, ичкарига киришган ва уни озодликка чиқаришганди.

Алмазбек Атамбоев 10 октябрь куни Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш бўйича жиноят иши доирасида қўлга олинди.

Маълумот учун, 2019 йил августда қўлга олинган Алмазбек Атамбоев бир қатор жиноятларда айбланиб, 11 йил 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Унга қўйилган асосий айблов сифатида жиноятчи Азиз Батукаевни озодликка чиқариш келтирилганди. 2013 йилда 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Батукаев муддати якунланмай туриб озодликка чиқарилган. Атамбоев президентликдан кетгач, бу иш борасида текширув бошланди. Атамбоев айбини тан олмагач, ҳарбийлар унинг уйига бостириб кириб, қўлга олишганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 120
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 1
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 52
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар