«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:26
ЎЗO‘Z

Жапаров Қирғизистон президенти ваколатлари ўзига ўтганини маълум қилди

15 окт, 20:25 4 204 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жапаров Қирғизистон президенти ваколатлари ўзига ўтганини маълум қилди Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров мамлакат президентининг барча мажбуриятлари ўзига ўтганини маълум қилди.

«Бу ҳақиқий ғалаба. Барча ўз жойида. Президент Сооронбай истеъфо берди. Спикер Канат Исаев президент функцияларини бажара олмаслиги тўғрисида ариза ёзди. Шу туфайли бугундан давлат раҳбарининг барча вазифа ва мажбуриятлари менга ўтди», - деди Жапаров ҳукумат уйида ўз тарафдорлари қаршисидаги чиқишида.

Кун аввалида мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда қон тўкилишига йўл қўймаслик учун президентлик лавозимини тарк этаётганини эълон қилганди. Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши белгиланганди.

Намойишлар вақтида бир неча кун давомида парламент спикери бўлиб турган Миктибек Абдилдаев 10 октябрь куни истеъфога чиққанини эълон қилганди.

Президент истеъфоси тўғрисидаги чақириқлар ўтган ҳафта бошидаги митингларда янграй бошлаганди, ўшанда парламент сайловида парламентдан ўрин ололмаган мухолифатчи партиялар норозилик намойишларини бошлашганди.

6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар «Mekenchil» («Ватанпарвар») партияси асосчиси бўлган Садир Жапаровни қамоқдан озод қилишганди. У 2013 йилда Қоракўлда митинглар уюштиргани ҳамда Иссиқкўл губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олгани учун 2018 йилда 11,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Намойишлар вақтида шу йил ёзидан буён ҳукуматни бошқариб турган Кубатбек Бўронов истеъфо берди.

6 октябрь куни Қирғизистон парламенти депутатларининг бир қисми Садир Жапаров номзодини мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлади.

Аммо 13 октябрь куни президент Сооронбай Жээнбеков парламент қарори юридик кучга эга бўлиши учун депутатларнинг етарли сони унга овоз бериши кераклигини айтиб, Жапаровни бош вазир сифатида тан олмади.

14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаровни яна бир бор бош вазирликка тайинлади ва бу сафар президент унинг номзодини қабул қилди.

Айнан унинг талаби ортидан Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар