«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 00:53
ЎЗO‘Z

«Коронавирус нима эканини энди билдим» – Трамп вирус юқтирганидан сўнг иккинчи марта видеомурожаат йўллади

05 окт, 15:43 2 732 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Коронавирус нима эканини энди билдим» – Трамп вирус юқтирганидан сўнг иккинчи марта видеомурожаат йўллади Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус юқтирганидан сўнг иккинчи марта видеомурожаат йўллади. АҚШ етакчиси мурожаатни Твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

«Бу жуда қизиқарли тажриба. Коронавирус ҳақида кўп нарса билиб олдим. Унинг нима эканини энди, уни ўз танамда ҳис қилгач билдим. Бу шунчаки китобларда айтиладиган нарса эмас, ҳақиқий мактаб бўлди. Унинг нима эканини мана энди тушуна бошладим. Бу ҳақда батафсил айтиб бераман.

Шифокорлар, ҳамширалар, бу ерда ишлаётган барчага раҳмат демоқчиман. Менинг кўчага, сизнинг олдингизга чиқишим кутилмаган бўлгандир. У ерда менинг исмим ёзилган байроқларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Одамлар Американи севишини кўриб, бундан илҳомландим.

Бир нарсани яна таъкидламоқчиман, мен АҚШни ва унда бўлаётган воқеаларни яхши кўраман, раҳмат
», деб якунлаган мурожаатини Трамп.

Бу 2 октябрда коронавирус юқтиргани аниқ бўлган Трампнинг иккинчи видеомурожаати бўлди. Биринчи мурожаатида Трамп ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилганди. АҚШ президенти иккинчи мурожаатидан аввал касалхонадан «қочиб чиқиб», уни қўллаётган тарафдорлари олдига чиққан эди.

Экспертларнинг таъкидлашича, Трамп тарафдорлари олдига чиқиш ва даволанишнинг тўрт кунида икки марта видеомурожаат йўллаш орқали ўзи ҳақидаги миш-мишларнинг олдини олишни кўзлаган. Чунки ОАВда Трампнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, Трампга дексаметазон препарати тайинлангани ҳақидаги хабар бундай миш-мишларни янада кўпайтирди.

Дональд Трамп 2 октябрь куни ўзи ва рафиқасида коронавирус аниқланганини хабар қилганди. У олдинроқ ўзи билан сайловолди ташвиқот сафарида бирга бўлган маслаҳатчиси Ҳоуп Ҳиксда коронавирус аниқлангач, карантинга кетган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 0
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 202
  • Сўнгги янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 46
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 234
  • Бўлимлар