«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:07
ЎЗO‘Z

Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган?

04 окт, 13:50 9 188 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гитлер ёнидаги 15 та қиз. Нега улар ҳар куни йиғлашган? Фото: «depositphotos.com»
Дастурхонингиздаги таом заҳарланган бўлиши мумкинлигидан қўрқиб яшашни тасаввур қилиш қийин. Гитлер ана шундай қўрқув ичида яшаган. Айнан шунинг учун ҳам у 15 нафар қиздан иборат «заҳарли жамоани» тузган. «Рамблер» ушбу воқеа ҳақида қизарли маълумотларни тўплади.

Маълум бўлишича, икки ярим йил давомида Учинчи рейхдаги қизлар Фюрерга олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини тотиб кўриб юришган. Бу уларнинг ҳар кунги иши эди. Қизиғи, уларнинг ҳаммаси асл немис аёллари бўлишган — бу Гитлернинг қатъий талаби эди. У ташқи ғанимлар ёки ички душманлари таомга оғу қўшиб қўйишидан жуда хавотирланарди. Қизлар учун бошлиққа хизмат қилиш — шарафли вазифа ҳисобланган.

Қизларнинг ғалати ҳикоялари ҳақида бутун олам 2013 йилга келибгина хабар топди: улар орасида ягона омон қолган аёл — 95 ёшли Марго Вельк бу ҳақда «Шпигель» журналига сўзлаб берди.

Велькнинг айтишича, қизлар ҳар куни сабзавот, гуруч, паста ва ўша вақтларда кам учрайдиган экзотик меваларни тотиб кўришган. Гитлер вегетариан бўлгани учун гўшт емаганини ҳисобга олмаганда, «дегустаторлар»нинг ҳаёти эртакдек туюлиши мумкин — ахир уруш даврида кўпчиликнинг егани бир бурда қотган нони ҳам бўлмаган пайтларда қизлар ҳар куни тўйгунча овқатланишарди. Фақат улар бу мўл-кўлликдан хурсанд бўлишмаган.

«Баъзилари шу даражада қўрқишардики, овқатлана бошлагач йиғлашга тушарди. Биз ҳаммасини еб тугатишимиз шарт эди. Сўнгра бир соат кутишга тўғри келарди. Ҳар сафар аҳволимиз ёмонлашиб қолишидан жуда қўрқардик. Ҳар сафар ҳеч нима бўлмагач эса яна ҳўнграб йиғлардик — фақат буниси омон қолганимиз учун хурсандчилик кўз ёшлари эди», — дея хотирлайди Вельк.

Қизларга таомни эсэсчилар келтиришарди. Овқатланиб бўлгач дегустаторларга ҳеч нима қилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун бир соат кутиларди. Фақат шундан кейингина таомни Гитлерга олиб киришарди.

Маълумотларга кўра, шу вақт давомида қизлардан бирортаси ҳам заҳарланиб қолмаган.

Шоҳида Исроилова тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 178
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 147
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар