«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:23
ЎЗO‘Z

Харьковдаги авиаҳалокатда омон қолган курсант ҳақида маълумот пайдо бўлди. Зеленский уни кўргани борди

27 сен, 07:38 2 611 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Харьковдаги авиаҳалокатда омон қолган курсант ҳақида маълумот пайдо бўлди. Зеленский уни кўргани борди Фото: Telegram / Zelenskiy / Officia
25 сентябрь куни содир бўлган Харьковдаги авиаҳалокатда омон қолган курсант ҳақида маълумот пайдо бўлди. 20 ёшли Вячеслав Золочевский самолёт қулаётганда ўзини ерга ташлашга улгурган ва омон қолган. У билан бирга ўзини ташлаган яна бир йигит касалхонада ҳалок бўлган.

Украина президенти Владимир Зеленский фалокатда омон қолган Вячеслав Золочевский ётган ҳарбий касалхонага уни кўргани борди.

«20 ёшли Вячеслав Золочевский бугун ўзининг иккинчи туғилган кунини нишонламоқда десак ҳам бўлади. Вячеслав дўстлари билан бирга учган самолётнинг бўлаклари яқинида ўзига келган. У билан бирга яна бир йигит ўзини ташлаган ва у олов ичида қолганди. Слава (яъни, Вячечлав) уни қутқариш учун жон жаҳди билан ҳаракат қилади ва яна бир курсантга ҳам омон қолиш имконини беради. Афсуски, у ҳалок бўлди.

Бу ўлим билан кураш майдонидаги қаҳрамонлик. Вячеслав, сенга иккинчи имкон бежизга тақдим этилмади. Украина сен билан фахрланади. Ўша даҳшатли тунни ва кўрган-кечирганларингни унутишда сенга куч тилайман. Ҳалок бўлганларни эса асло унутмаймиз», деб ёзди Владимир Зеленский ўзининг телеграм-каналида.

Вячеслав Золочевскийнинг ҳолати ўрта оғир деб баҳоланмоқда. Курсантнинг ҳуши ўзида ва у Зеленский билан гаплашган ҳам. Унинг айтишича, барчаси жуда тез содир бўлган ва нима бўлганини англаш қийин бўлган. Золочевскийга кўра, экипаж ва курсантлар таниш бўлган. Улар бирга парвоз ҳам қилишган.

Воқеа содир бўлган жойга яқин бинолардан бирига ўрнатилган камерада авиаҳалокатнинг қандай содир бўлгани тахминан кўринган. Унда самолёт қўнишни амалга ошираётиб портлаб кетгани кўриш мумкин.

26 сентябрь куни Киев вақти билан соат 20:45 да Украинанинг Харьков вилоятида авиаҳалокат содир бўлди. Харьков – Киев трассасининг 530-километрида Ан-26 ҳарбий транспорт самолёти қулаб тушиб, оқибатда 26 киши ҳалок бўлган. Самолётда 7 нафар экипаж аъзосидан ташқари 20 нафар синов парвозини амалга ошириш учун чиққан Иван Кожедуб номидаги Харьков Ҳаво Кучлари университети курсантлари ҳам бўлган.

Олдинроқ Владимир Зеленский 26 сентябрни Украинада мотам куни деб эълон қилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар