«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

Сентябрь ойи охирида ҳаво ҳарорати яна тушиши кутиляпти

25 сен, 18:08 3 227 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сентябрь ойи охирида ҳаво ҳарорати яна тушиши кутиляпти Республика Гидрометеорология маркази сентябрь ойи сўнггида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво очиқ ва илиқ бўлади, ҳарорат шу куннинг иқлимий меъёрига яқин — 22 −27 даража атрофида бўлади.

26-27 сентябрда мамлакатимиз шимолига Қозоқистон орқали Шимолий Урал устида шаклланган совуқ антициклон тармоғи кира бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилояти ва чўл зонасида ҳарорат 5-7 даражага пасайиши кутилмоқда, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Қолган ҳудудларда ҳарорат кам пасаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, шимолий туманларда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даражани ташкил қилади. Бундай ҳарорат шу кун меъёрларидан 3-4 даражага пастдир.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антициклон таъсирида бўлади. Бу кунларда Ўзбекистон бўйича булутлилик ортади, мамлакатимизнинг текислик ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

29-30 сентябрда баланд тоғли туманларда ёмғирнинг қорга ўтиш эҳтимоли ҳам бор. Совуқ фронт ўтиши натижасида 28 сентябрда бутун республика ҳудудида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат аста пасаяди ва шу кунларда кечаси 5-10 даража, шимолда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. Уралдан совуқ ҳаво кириб туриши натижасида республика бўйича ҳарорат фони ўртача иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага паст бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 0
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 1
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 65
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 36
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 0
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 0
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 1
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 2
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 63
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 35
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 93
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 82
  • Бўлимлар