«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:12
ЎЗO‘Z

Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди

25 сен, 08:11 2 690 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Қайд этилишича, мукофот қўмитасига рус ёзувчиси Сергей Комков ариза юборган.

Meduza’нинг ёзишича, Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай ташаббусга Кремль қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Нобель мукофотига номзод сифатида «умуман турли тоифадаги одамлар» илгари сурилишини айтган. «Ва бу шундай таклиф билан чиқаётганларнинг ташаббуси. Айни ҳолатда эса у сиз тилга олган ёзувчи. Номзодларни кўриб чиқишнинг ўзига хос тартиби мавжуд. Агар қарор қабул қилинса, жуда соз. Қабул қилинмаса ҳам ҳечқиси йўқ. Бундан ортиқ бирор нима дейиш қийин», — деган у журналистларга.

Бундан бир ҳафта аввал, 19 сентябрь куни россиялик олим, Нью-Жерсидаги Ратгерс университети профессори Сергей Ерофеев сиёсатчи Алексей Навальний Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатилганини маълум қилганди. Унинг айтишича, ушбу мукофот учун Навальний номзодини «Россия билан шуғулланувчи таниқли университетларнинг бир қатор профессорлар илгари сурган. Ерофеев уларнинг аниқ кимлигини айтмаган, лекин «Дождь» нашрига берган изоҳда унинг номзодини кўрсатганлар орасида «катта одамлар» борлигини қайд этган.

2013 йилда Давлат думаси депутати Иосиф Кобзон ва Халқлар маънавий бирлиги ва ҳамкорлиги халқаро академияси Путинни Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатган. Уларнинг фикрича, Путин ушбу мукофотга «Сурия можаросини ҳал этишдаги фаол иштироки ва АҚШнинг Сурияга бостириб киришининг олдини олишга урингани» учун лойиқдир.

2020 йилдан бошлаб ҳар бир тоифадаги Нобель мукофотининг ҳажми 110 минг долларга оширилиб, 1,1 миллион долларга етган. Номзодлар 5 октябрь куни эълон қилинади. COVID-19 эпидемияси туфайли 2020 йилда мукофотни топшириш анъанавий маросими ўтказилмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 0
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар