«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 00:09
ЎЗO‘Z

Британияда карантинни бузганлик учун 10 минг фунт стерлинггача жарима белгиланди

21 сен, 11:30 1 937 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британияда карантинни бузганлик учун 10 минг фунт стерлинггача жарима белгиланди Фото: Reuters
Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бераётгани ортида ҳукумат карантин қоидасига амал қилмайдиганларга нисбатан янги жарималар киритди.

Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкокнинг таъкидлашича, 28 сентябрдан карантинга амал қилмайдиганларга нисбатан минг фунт стерлингдан 10 минг фунт стерлинггача (13 минг доллар) жарима солинади.

Қатъий чоралар авваламбор коронавирусга чалинганлар, улар билан алоқада бўлганлар ҳамда карантин чораларига амал қилмайдиган иш берувчиларга тааллуқли бўлади.

Вазир вазият оғирлашса, мамлакатда миллий локдаун ҳам киритилиши мумкинлигини айтган ва қоидабузарлар ҳақида полицияга маълум қилишга чақиран.
Агар қоидаларга риоя қилсак, миллий даражада карантин киритилишидан қочишимиз мумкин”, деб айтган Хэнкок.

Жарима миқдори паст даромадли фуқаролар учун 500 фунт стерлингни, қолганлар учун минг фунт стерлингни ташкил қилади. Такрорий қоидабузарлик учун 10 минг фунт стерлинг жарима тўлашга тўри келади.

Биз бу вируснинг тарқалишини назорат қилиш, энг таъсирчан одамларнинг касалланиши олдини олиш учун барча имкони бор ишни қилишимиз керак”, деб таъкидлаб ўтган Британия бош вазири Борис Жонсон.

Шу билан бирга, ҳукумат карантин туфайли ишлай олмайдиганларга 500 фунт стерлингдан тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Британия расмий идоралари маълумотларига кўра, Англия ва Уэльсда пандемия бошлангандан бери карантинни бузганлик учун 19 мингдан кўпроқ жарима ёзиб берилган, бироқ унинг ярмидан камроғи тўланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 24
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 81
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 222
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 508
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 439
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 0
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 24
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 42
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 58
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 24
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 20
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 50
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 98
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 45
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 58
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 139
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 81
  • Бўлимлар