«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:25
ЎЗO‘Z

Ҳиндистон бош вазири таваллуд куни нишонланиши вақтида пуфаклар тутами портлаб кетди (видео)

20 сен, 22:05 2 811 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиндистон бош вазири таваллуд куни нишонланиши вақтида пуфаклар тутами портлаб кетди (видео) Фото: Видеодан кадр
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида мамлакат бош вазири Нарендра Модининг 70 йиллик таваллуд аёми муносабати билан ўтказилган байрамда 30 киши жароҳат олди. Бунга водород билан тўлдирилган бир тутам пуфакларнинг портлаши сабаб бўлган.

Моди юбилейи 17 сентябрда нишонланган бўлса-да, воқеа 18 сентябрда юз берган. Модининг Ҳиндистон халқ партиясидан тарафдорлари ўз етакчиларининг туғилган кунини нишонлаш учун йиғилишган. Шунда бахтсиз воқеа юз берган: пуфаклар олдида кимдир ёндиргични ёққан ва бунинг натижасида водород гази билан тўлдирилган пуфаклар портлаб кетган.

Ушбу ҳодиса акс этган видеода оловли тўлқин бир зумда ҳаммаёқни қоплаб олгани ва тадбирга йиғилган 100га яқин кишининг кийими ва сочларига ўт кетганини кўриш мумкин. Ёнаётган пуфак бўлаклари бир неча метр атрофга отилиб кетган ва ёнғин келтириб чиқаришига бир баҳя қолган. Воқеа оқибатида 30 киши жароҳат олган, улардан 3 нафари шифохонага тушган.

Кейинроқ аниқланишича, ушбу тадбирни ўтказишга рухсат олинмаган бўлган, у ҳақида на полиция ва на маҳаллий маъмурият хабардор қилинган. Тадбир ташкилотчилари бу ҳолат юзасидан терговчиларга тушунтириш беришларига тўғри келган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар