«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:05
ЎЗO‘Z

Туркияда қимматбаҳо машинадан тарвуз сотган эркак жаримага тортилди

06 сен, 14:00 3 097 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда қимматбаҳо машинадан тарвуз сотган эркак жаримага тортилди Фото: hurriyetdailynews.com
Турк полициячилари Истанбулда дунёдаги энг қимматбаҳо машиналардан бири ҳисобланган Lamborghini машинасидан тарвуз сотган эркакни 165 доллар жаримага тортишди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News нашри хабар берди.

Воқеа 2 сентябрда юз берган. Қимматбаҳо спорткардан тарвузлар сотилиши видеоси интернетда оммалашиб кетгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари машина эгасини автомобил рақами бўйича излашга тушиб кетган.

Таъкидланишича, ушбу антиқа ҳолат ўткинчи одамлар эътиборини тортган ва тез орада тарвуз олиш учун турнақатор навбат юзага келган.
Аниқланишича, қидирилган эркак эронлик блогер бўлиб чиққан. У тарвуз билан савдо қилишини ижтимоий тармоқлар орқали эфирга узатган. У тарвузларни килоси учун 5 турк лирасидан (67 цент) сотган.

Блогер 3 сентябрда ушланган. Унга “транспорт воситасидан ҳайдовчилик гувоҳномасида кўрсатилмаган мақсадда фойдаланиш” айблови қўйилган. Блогер жаримани тўлаб бергач қўйиб юборилган, аммо 15 кунга гувоҳномасидан маҳрум этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Туркияда минилган Lamborghini Aventador машинаси 5 млн турк лираси (672 минг доллар) атрофида туради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 136
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 33
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар