«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:49
ЎЗO‘Z

Байрутга аммиак селитрасини олиб борган кеманинг тақдири ойдинлашди

08 авг, 13:53 3 690 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Байрутга аммиак селитрасини олиб борган кеманинг тақдири ойдинлашди Фото: Reuters
2014 йили Байрут портига аммиак селитрасини олиб борган Rhosus кемасининг тақдири фожиали якунланган.
The New York Times хабарига кўра, кема 2018 йил бошида чўкиб кетган. Журналистлар спутникдан олинган фотосуратлар, кемалар ҳаракати ҳақидаги маълумотларни ўрганиб, шундай хулосага келишган.

Кема 2013 йили Грузиянинг Батуми портидан 2,7 минг тонна аммиак селитраси билан Мозамбикка қараб йўлга чиққан. Химиявий модда Rustavi Azot L.L.C. компаниясига тегишли бўлган.

Кема Байрутга режадан ташқари кириб борганида, техник носозликлар сабабли полиция томонидан ушланган. Спутникдан олинган фотосуратларга кўра, 2015 йилга келиб кемада ҳеч қандай юк қолмаган. 2018 йил февраль ойида портнинг шимолий қисмида турган кема чўка бошлаган ва бир неча кун ичида сув остида ғарқ бўлган.

Байрутга етказилган селитра кема чўкиб кетган жойдан 450 метр узоқликдаги омборда сақланган.

Аввалроқ, Байрутдаги жуда кучли портлашга сабаб бўлган аммиак селитраси юки хабаровсклик Игорь Гречушкинга тегишли Rhosus кемасидан конфискация қилингани, сўнгра тадбиркор банкрот бўлиб, кемани ташлаб кетгани, унинг бортида ишлаётган россиялик ва украиналик денгизчилар эса 1 йил давомида мамлакатда қолиб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Байрут портидаги кучли портлаш 4 август куни содир бўлди. Натижада, шаҳарга жуда катта зарар етказилди, 4 мингдан ортиқ одам жабрланди, 300 мингдан ортиғи уйларидан маҳрум бўлди, 100дан ортиғининг жасади топилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 136
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар