«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:24
ЎЗO‘Z

Япониялик олимлар ипак қуртидан коронавирус вакцинаси ишлаб чиқаришмоқчи

05 авг, 18:18 2 609 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япониялик олимлар ипак қуртидан коронавирус вакцинаси ишлаб чиқаришмоқчи Фото: «Noticia.ru»
Япониялик олимлар ипак қурти личинкасидаги оқсилдан COVID-19га қарши вакцина ишлаб чиқариш устида бош қотиришмоқда.
Кюсю университети профессори Такахиро Кусакабэнинг изоҳлашича, коронавируснинг юзасида S деб номланувчи протеин бўлиб, у учтадан гуруҳларга ажралади ва ўша маълуму машҳур бўлган «ниш» ни ҳосил қилади: у ёрдамида касалликни юқтиради.

«Ипак қурти ёрдамида биз сунъий чандиқли протеинни ҳосил қиламиз. У янги типдаги коронавирус оқсилига ниҳоятда ўхшайди, фақат ичида вирус бўлмайди, шу боис у безарар», — дейди Такахиро Кусакабэ.

Ипак қурти танасига бакуловирус юборилади. У ҳашаротни зарарлайди, одам учун эса мутлақо хавфсиз. Бир неча кундан сўнг қуртнинг танасида COVID-19 чандиқли S-протеинига ниҳоятда ўхшайдиган оқсил «ўсиб чиқади».

«Ҳозир икки турдаги вакцина устида иш олиб боряпмиз — инъекция шаклида ва оғиз орқали қабул қилинадиган. Инъекция кўринишидаги вакцинани тайёрлаш учун уни тозалаш ва хавфсизлигини текшириш талаб этилади. Нима бўлганда ҳам, у ҳам ҳозир ишлатилаётган вакциналар каби хавфсиз бўлади деб ўйлайман. Оғиз орқали қабул қилинадиган вакцинага келсак, Осиё мамлакатларида азалдан ипак қуртини таомда фойдаланишади. Шундай экан, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак», дея таъкидлайди профессор.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур усул кўп миқдорда вакцина ишлаб чиқариш имконини беради. Энг аҳамиятли жиҳати, у гриппга қарши препаратлардан қиммат бўлмайди. 2021 йил март ойигача жониворларда синаб кўриш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 275
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар