«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:48
ЎЗO‘Z

«Нуфуз хавфсизликдан устун келганда»: ғарб ОАВлари Россиянинг COVID-19га қарши вакцинаси ҳақида қандай фикрда?

02 авг, 08:50 3 691 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Нуфуз хавфсизликдан устун келганда»: ғарб ОАВлари Россиянинг COVID-19га қарши вакцинаси ҳақида қандай фикрда? Фото: PA
Россия октябрь ойидан бошлаб коронавирусга қарши оммавий вакциналашни бошлашни режалаштираётгани ҳақидаги янгилик жаҳон ОАВлари томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилинди. Россия ҳокимияти шошилмоқда ва хавфсизликдан миллий нуфузни устун қўймоқда, дейишмоқда журналистлар.

Россияда коронавирусдан ҳимояловчи илк вакцина устидаги клиник синовлар ниҳоясига етганини мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, вакцина тез орада рўйхатга олинади ва шундан сўнг, октябрь ойидан бошлаб оммавий эмлаш тадбирларини бошлаш режалаштирилган. Вазир, шунингдек, эмлаш текин бўлишини ҳам таъкидлаган.

Хорижий ОАВлар вакцина расман маъқулланиши ва ундан фойдаланиш тезлигига эътибор қаратиб, янгиликни ўта эҳтиёткорлик билан қабул қилишди.

CNN:
«Россия тезлаштирилган суръатларда тайёрланган унинг потенциал вакцинасига хориждан сўровлар ёғилаётганини таъкидламоқда. Лекин кўп саволлар очиқ қолмоқда. <...> Россия вакцина синови ҳақида илмий маълумотларни эълон қилмади ва CNN унинг эълон қилинган хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлай олмайди. Танқидчиларнинг фикрича, мамлакат ўзини қудратли илм-фан давлати сифатида машҳур қилиш истагидаги Кремлнинг сиёсий босими остида вакцинадан фойдаланишни тезлаштирмоқчи.

Ҳали айрим вакциналар синовларнинг учинчи босқичини ўтаётган бир пайтда, Россия вакцинаси иккинчисини ҳам ўтаб бўлмаган. Ишлаб чиқарувчилар бу фазани 3 августгача якунлашни мўлжаллашмоқда, шундан сўнг синовларнинг учинчи фазасини тиббиёт ходимларини эмлаш билан параллел равишда ўтказишмоқчи».

The Wall Street Journal:
«Коронавирус пандемиясининг соғлиқни сақлаш тизимига босимига ҳамда карантин чораларининг иқтисодиётга зарбасига тўқнаш келган Россия синов муддатини қисқартирди ва вакциналар пойгасида ғолиб чиқиш учун клиник баҳо бериш жараёнини тезлаштирди.

Ғарбдаги номзод вакциналар айни соатларда синовларнинг учинчи босқичини ўтаётган бир пайтда Россияда вакцинани рўйхатга олиш олдидан учинчи босқични ўтказиб юборишга қарор қилгани айримларда мамлакат миллий нуфуз учун фуқароларининг хавфсизлигини қурбон келтириши мумкинлиги борасида хавотир уйғотмоқда».

Bloomberg:
«Гарчи ишлаб чиқарувчилар вакцинани хавфсиз ва омма етишиши мумкин бўлганлари ичида биринчиси деб мақташганига қарамасдан, маълумотлар эълон қилинмади, Россия ҳаракатланаётган тезлик эса бошқа мамлакатларда савол келтириб чиқармоқда».

Deutsche Welle:
«COVID-19га қарши илк потенциал вакцинани тақдим этиш йўлидаги Россиянинг тезлиги танқидчиларда коронавирусга қарши биринчи муваффақиятли вакцина яратиш пойгасида Россия саломатлик ва хавфсизликни хавф остида қолдирмаяптими, деган саволлар келтириб чиқармоқда».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар