«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 20:17
ЎЗO‘Z

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Сунъий нафас олдириш аппаратидаги беморларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда»

23 июл, 06:00 3 300 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги: «Сунъий нафас олдириш аппаратидаги беморларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда» Фото: Eurosmed
Россияда оғир аҳволдаги коронавирусга чалинган беморларнинг деярли ярми ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланганларнинг ярмидан кўпи вафот этмоқда. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош пульмонологи, Сеченов университети профессори Сергей Авдеевга таяниб «Интерфакс» маълум қилди.

«Сунъий нафас олдириш аппаратига уланган беморларнинг ўлим даражаси жуда юқори. Реанимациядаги беморларнинг 30-50 фоизи, сунъий нафас олдириш аппаратидагиларнинг эса 50-80 фоизи вафот этмоқда», — деди Авдеев.

Сунъий нафас олдириш аппарати етишмовчилиги борми ёки йўқми, деган саволга жавоб берар экан, Авдеев шундай деди: «Мамлакатимизда аппаратларнинг етишмаслиги муаммосига дуч келмадик, тайёргарлик кўришга вақтимиз етарли эди».

«Биз ҳали касалликни енгмадик... Эҳтимол, ҳамма нарса ҳали олдинда», — деб қўшимча қилди Авдеев.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22 июль соат 17:00 да берган маълумотига кўра, мамлакатда 8561 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Вазирликнинг шу куни соат 10:00 да берган маълумотига кўра, беморларнинг 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 57
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 178
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 243
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 164
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 274
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 416
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 5
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 13
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 12
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 58
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 55
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 94
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 79
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 57
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 178
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 243
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 164
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 79
  • Бўлимлар