«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 21:29
ЎЗO‘Z

Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди

14 июл, 23:34 4 376 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон президентини жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ва юқори лавозимдаги қатор амалдорларни мамлакатдаги эпидемиологик вазият учун жавобгарликка тортишни сўраб прокуратурага ариза берилди. Бу ҳақда республика бош прокуратурасига таяниб "Интерфакс" хабар берди.

"13 июль куни мамлакатда вужудга келган эпидемиологик вазият ва кунлик ўлимлар учун Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков ва бошқа юқори лавозимдаги амалдорларни жавобгарликка тортишни сўраб фуқаро Раушан Айткулова томонидан ариза келиб тушди. Ариза прокуратурада рўйхатга олинди", - деди бош прокуратура вакили.

Аввалроқ Раушан Айткулова ижтимоий тармоқда мамлакат президенти жиноий жавобгарликка тортилиши кераклигини ёзган ва импичмент учун имзо тўплашни бошлаганди. Унинг сўзларига кўра, петицияни 2,5 мингдан ортиқ киши имзолаган.

Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 11,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 149 киши касалликдан вафот этган.

11 май куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинганди. Фавқулодда вазият режими эса давом этмоқда. Май охирида Қирғизистонда қатор чекловлар олиб ташланди – жамоат транспорти фаолияти тикланди, ёзги қаҳвахона ва ресторанлар ишлашига рухсат берилди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 0
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 4
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 41
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Бўлимлар