«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:43
ЎЗO‘Z

Журналист Иван Сафроновга давлатга хиёнат қилиш айблови эълон қилинди

14 июл, 08:52 2 010 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналист Иван Сафроновга давлатга хиёнат қилиш айблови эълон қилинди Фото: РИА "Новости"
Адвокат Иван Павловнинг сўзларига кўра, ФХХ экспертлари «Сафроновнинг чоп этган ишларида давлат сирларини топмаган».
«Роскосмос» раҳбари маслаҳатчиси ва журналист Иван Сафроновга расман давлатга хиёнат қилиш айблови эълон қилинди. Унинг адвокати Иван Павловнинг хабар беришича, Сафронов бу айбловни тан олмаган.

«Ҳозир айблов эълон қилинди. Ҳукмда Сафронов чех махсус хизматидан моддий рағбатлантириш олгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, унинг нималар бергани, бу қачон бўлгани, аниқ бир маълумотлар йўқ», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Интерфакс».

Терговнинг таъкидлашича, Сафронов маълумотни бериш учун Vera Crypt шифрлаш дастуридан фойдаланган.
«Бу журналистлар ҳам, адвокатлар ҳам, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам фойдаланадиган, бозорда кенг тарқалган маҳсулот», — деди Павлов.

Бундан ташқари, Павловнинг сўзларига кўра, ФХХ экспертлари «Сафроновнинг чоп этган ишларида давлат сирларини топмаган». Адвокатнинг фикрича, айблов томони шу йўл билан Сафронов иши унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ эканлигини инкор этишга уринмоқда.

Иван Сафронов 7 июлдан буён ҳибсда сақланмоқда. У Чехия разведкасига маълумот етказишда айбланмоқда.
Сафроновнинг ҳимоячиси у журналистик фаолияти учун таъқибга олинмоқда деган фикрда.
13 июль куни «Лефортово» тергов изолятори биноси яқинида яккалик пикетлар бўлиб ўтди. Норозилик билдиришга чиққанлар қўлга олинди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 0
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар