«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:13
ЎЗO‘Z

Трамп илк бор омма олдида тиббий ниқобда пайдо бўлди

12 июл, 12:30 2 532 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп илк бор омма олдида тиббий ниқобда пайдо бўлди Фото: Chris Kleponis / Consolidated News Photos / Global Look Press
АҚШ президенти Дональд Трамп пандемия бошлангандан бери илк бор омма олдида тиббий ниқобда кўриниш берди.
CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ раҳбари Вашингтон яқинидаги Уолтер Рид номидаги госпиталга ташрифи вақтида ниқобда бўлган.

Бу ерда жанговар ҳаракатлар ҳудудларида яраланган ҳарбийлар даволанади. Трамп чап томонидан зарҳал президент муҳри туширилган тўқ кўк рангдаги ниқобда бўлган. Бундан ташқари, унинг тансоқчилари ҳам худди шундай ниқобларда бўлишган.

Фикримча, ниқоб тақиб юриш ажойибдир. Мен ҳеч қачон ниқобларга қарши бўлмаган, бироқ уни тақишнинг ўз мавриди ва ўрни бор, деб ҳисоблайман”, деб айтган Трамп.

Фикримча, сиз госпиталда бўлганда, баъзилари эндигина жарроҳлик столидан чиққан кўплаб аскарлар, одамлар билан суҳбатлашганда ниқоб тақиш ўринлидир”, деб тушунтирган ниқоб тақиш қарорини Трамп.

Бунгача АҚШ раҳбари ўзи учун ҳимоя ниқобини тақишга ҳожат кўрмаётганини айтган. У апрель бошида ниқоб тақишдан бош тортаётганини бу АҚШ президенти мақомига тўғри келмаслиги билан тушунтирган. “Биласизми, Овал хонада, ажойиб, буюк “Резолют” столи (президентнинг иш столи) ортида ўтириб ниқоб тақиш ва шу билан бирга, президентлар, бош вазирлар, диктаторлар, қироллар, қироличаларни қаршилаш... билмадим қандай бўларкин. Шахсан менга бу тўғри келмайди”, деб айтган ўшанда Трамп.

АҚШ президенти май ойида ниқоб тақишдан бош тортаётганини ҳеч кимга яқин масофага яқинлашмаётгани билан тушунтирган. Бироқ у Оқ уйда ундан бошқа ҳамма ниқобда юришини ва ижтимоий масофага амал қилишини таъкидлаб ўтган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар