«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:42
ЎЗO‘Z

Ҳиндистонда бриллиантлар билан безатилган ҳимоя ниқоблари сотувга чиқди

11 июл, 15:47 3 063 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳиндистонда бриллиантлар билан безатилган ҳимоя ниқоблари сотувга чиқди Фото: aninews.in
Ҳиндистоннинг Сурат шаҳридаги (Гужорат штати) заргарлик дўкони коронавирус пандемияси фонида бриллиантлар билан безатилган ҳимоя ниқоблари сотувини йўлга қўйди. Уларнинг нархи 2 мингдан 5 минг долларгача, деб хабар берди ANI агентлиги.

Дўкон эгаси Дипак Чоксининг айтишича, бриллиантлар қадалган ниқоблар тайёрлаш ғояси тўйи бўлиши керак бўлган харидор дўконга келганидан кейин пайдо бўлган. У дўкон эгасидан келин ва куёв учун "ноёб" ниқоб тайёрлаб беришини сўраган.

"Дизайнерларимиз тайёрлаган ниқоб унга маъқул бўлди ва сотиб олди. Шундан кейин ана шундай ниқоблар тайёрлашга киришдик. Тайёрланишида сариқ олтин ва америка бриллиантлари ишлатиладиган ниқобларимиз 150 минг рупий (1990 доллар) туради. Оқ олтин ва ҳақиқий бриллиантлардан тайёрланган ниқобларимиз нархи 400 минг рупий (5,3 минг доллар)", - дейди Чокси.

Унинг сўзларига кўра, ниқоблардаги бриллиант ва олтинни мижоз ихтиёрига кўра чиқариб олиш ва улардан бошқа заргарлик буюми тайёрлаш мумкин. Аввалроқ Махараштра штатида яшовчи Шанкар Кураде қарийб тўрт минг долларга олтин ниқоб тайёрлатганди.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда 800 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари аниқланган, 22 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар