«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 07:20
ЎЗO‘Z

Трамп мактабларни очишни талаб қилди — акс ҳолда пул берилмайди

11 июл, 13:48 2 614 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп мактабларни очишни талаб қилди — акс ҳолда пул берилмайди Фото: РБК
Масофавий таълимни танқид қилган АҚШ президенти Дональд Трамп бўлғуси ўқув йилида мактабларни очиш кераклигини яна бир бор талаб қилди.
«Масофадан ўқитишни мактабдаги ёки кампусдаги таҳсил билан асло солиштириб бўлмайди. Ўқув муассасалари кузда очилиши шарт. Агар очилмас экан, нега унда федерал ҳукумат уларни молиялаштириши керак? Молиялаштирмайди!», — деб ёзди Трамп «Twitter»даги саҳифасида.

Коронавирус пандемияси оқибатида АҚШдаги деярли барча мактаблар март ойида ёпилган ва ўқув йили шу тариқа якунига етганди. Янги ўқув йилида мактаблар очиладими ёки таълим масофадан давом эттириладими — ҳозирча ҳеч ким билмайди.

Мактабларни очиш қарори штатлар округлари доирасида қабул қилинади. Хусусий мактаблар ва университетлар, амалдаги қоидалар ва штатларнинг талабларидан келиб чиқиб, очилиш-очилмаслик борасида мустақил қарорга келади.
Трамп мактабларни очиш борасида губернаторларга босим ўтказиш нияти борлигини сешанба куни маълум қилганди.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 66
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 103
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 283
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 616
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 526
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 202
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди 09 мая, 06:56 0
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 47
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 45
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 124
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 76
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 121
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 130
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 66
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 33
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 125
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 215
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 69
  • Бўлимлар