«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда

06 июл, 09:57 5 612 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олим коронавируснинг келиб чиқишига доир кутилмаган хулосани илгари сурмоқда SARS-CoV-2 –тожли вируси Уханда кенг тарқалмасдан олдин узоқ вақт мобайнида яширин даврда бўлган ва табиий омиллар пайдо бўлгач, кенг тарқалган. Оксфорд далилий тиббиёт маркази(Centre for Evidence-based Medicine, CEBM) катта илмий ходими Том Жефферсон шундай фикрни илгари сурмоқда.

У бутун дунёдан йиғилган маълумотларни таҳлил қилар экан, вирус маълум бир вақт давомида турли давлатларда бўлганига ишонч билдирган, деб ёзади РИА Новости. Жумладан, тожли вирус аломатларига 2019 йил мартида олинган Барселона оқова сувлари намуналарида дуч келишган. Бу Хитойдаги COVID-19 вируси қайд этилишидан 9 ой аввалдир. Шу йилнинг декабр ойида Турин ва Миланда олинган намуналар ҳам вирус борлиги борасида “ижобий” натижа берган.

Ўйлашимча, вирус аллақачон мавжуд бўлган. Эҳтимол, биз мудраб ётган вирусга дуч келгандирмиз, у атроф-муҳитнинг ўзига қулай шароитлари туфайли фаоллашган”, — дея олимнинг гапларини келтиради The Daily Telegraph.

У Жанубий Жоржиядан Буэнос-Айресга сузган саёҳат лайнерида коронавирусдан зарарланиш ҳолатини намуна сифатида келтирган.
Йўловчилар Уэдделл денгизини кесиб ўтганидан сўнг, 8-куни биринчи ҳолат қайд этилди. Вирус аввал тайёрланган таомда музлаган ҳолда бўлганмиди?”, — деб савол беради олим.

У, шунингдек, Ғарбий Самоа аҳолисининг 30 фоиз аҳолиси 100 йил аввал рўй берган “испанка”дан ҳалок бўлганини, ваҳоланки улар ташқи дунё билан алоқада бўлмаганини ёдга олган.

Олимнинг фикрича, бу вирусни қўзғатувчилар бирор ердан келиб қолмайди ва бирор жойга ғойиб бўлмайди.
Улар ҳар доим шу ерда ва баъзида уларни нимадир, балки ер аҳолисининг зичлиги ёки атроф-муҳитдаги шарт-шароитлар фаоллаштиради. Биз айнан шуни ўрганишимиз керак”, — Жефферсон.

Унинг фикрича, вирус одамларга нафақат ҳаво-томчи йўли билан, балки сув орқали ҳам юқиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 2
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 116
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 81
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 334
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар