«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 12:35
ЎЗO‘Z

«Медведевнинг хотинига тегишли самолёт» Россияда халқаро парвозларга қўйилган тақиққа қарамасдан хорижга учди

04 июл, 20:30 4 515 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Медведевнинг хотинига тегишли самолёт» Россияда халқаро парвозларга қўйилган тақиққа қарамасдан хорижга учди "МБХ Медиа" нашрининг ёзишича, айнан ушбу бизнес-жет июнда Латвия ва Германияга ҳамда икки марта Кипрга парвоз қилган.
Коронавирус пандемияси сабабли киритилган чеклов чораларига қарамасдан "Коррупцияга қарши курашиш фонди" томонидан Россия собиқ бош вазири Дмитрий Медведевнинг хотини фойдаланиши айтиб келинадиган бизнес-жет Европага парвоз қилди.

ADS-B Exchange сайти маълумотига кўра, 4 июль куни борт рақами M-SKSM бўлган Bombardier Global 5000 бизнес-жети Москвадаги Внуково аэропортидан парвоз қилиб, Барселонадаги Эл-Прат аэропортига қўнган ҳамда ортга қайтган.

"МБХ Медиа" нашри ҳам ушбу ҳолатга эътибор қаратди. Нашрнинг ёзишича, айнан ушбу бизнес-жет июнда Латвия ва Германияга ҳамда икки марта Кипрга парвоз қилган.

2019 йил охирида "Коррупцияга қарши курашиш фонди" борт рақами M-SKSM бўлган самолётдан Светлана Медведева фойдаланишини маълум қилганди. Коронавирус пандемияси сабабли Россия ҳукумати 27 мартдан халқаро мунтазам ва чартер рейслари қатновини тўхтатганди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 68
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 301
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 166
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 238
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 6
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 68
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 122
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 301
  • Бўлимлар